Талаба шифохона очди натижада 26 та иш ўрни яратилди

18 Апрель, 15:15 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 254 марта кўрилди • Комментариев к записи Талаба шифохона очди натижада 26 та иш ўрни яратилди нет

Кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда андижонлик партиядошларимиз фаол иштирок этмоқда. Айниқса, ўз сафида 1000 нафардан ортиқ тиббиётчиларни бирлаштирган Андижон давлат тиббиёт институтидаги бошланғич партия ташкилоти томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар эътиборли. Хотин-қизлар соғлигини ҳимоя қилиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тиббий маданиятни юксалтириш улар фаолиятининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси электорати хисобланган тиббиётчи сафдошларимиз давлатимиз томонидан соҳага бўлган эътиборга жавобан яна бир ташаббус билан чиқдилар. Хусусий секторни ривожлантириб, Андижон шаҳрида «Fetus medicine» даволаш ва диагностика маркази иш бошлади. «Medikal-Andijan» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган мазкур марказда хотин-қизларга гинекология, дерматология, физиотерапия, УЗИ, ЭКГ, қон ва сийдик таҳлиллари бўйича хизмат турлари таклиф этилади. Беморлар стационар ва амбулатор шароитида даволанишлари мумкин. Энг асосийси, 26 та иш ўрни яратилди.

Маликахон Ҳасанова, Бош шифокор:

Стационар усулда даволанувчилар учун 17 ўринли махсус хоналар ташкил этилди. Беморлар учун яратилган шароитлар сиҳатгоҳлардагидек. Шифокорлар олдига муомала маданияти биринчи вазифа қилиб қўйилган. Чунки беморни даволашда бу муҳим аҳамият касб этади.

Андижонда талаба очган шифохона биноси.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккинчи босқич талабаси, 21 ёшли Жасурбек Қўчқоров раҳбарлигидаги ушбу жамоа ўз фаолиятини хайрли ишларга йўналтиришни режалаштирди. Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар болажонларнинг суннат тўйларини ташкиллаштирилгани бу борада дастлабки қадам бўлди.

Паттохон Асханов, вилоят партия Кенгаши раиси:

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилганидек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш фаолиятимизда кенг ўрин эгаллайди. Андижон шаҳридан ташқари туманларда ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Кекса ёшдагилар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар алоҳида эътибор эга.

Бир сўз билан айтганда «Саломатлик билан келажак сари» шиори остида фаолият юритаётган партиядошларимиздан аҳоли беъниҳоя мамнун.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби.

Талаба шифохона очди натижада 26 та иш ўрни яратилди was last modified: Апрель 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »