Танқид: бугунги кун раҳбари баҳона излаб эмас, имконият қидириб ишлаш керак

4 Апрель, 16:28 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 736 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқид: бугунги кун раҳбари баҳона излаб эмас, имконият қидириб ишлаш керак нет

Кейинги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ислохотлар сиёсий партиялар зиммасидаги масъулиятни кескин оширмоқда. Бугун давлатимиз сиёсатини аҳоли орасида тарғиб қилиш билан бирга унинг ижросини таъминлашда олдинги сафда бориш партия фаолларидан ўзига хос ташаббус ва масъулиятгни талаб этади. Чунки фуқароларнинг дунёқараши ўсиб, ҳуқуқий маданияти юксалиб болрмоқда. Бу айни вақтда партиялараро соғлом рақобатни янада кучайтиради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши фаоллари ўз фаолиятига танқидий кўз билан қараб, электоратимиз ва кенг жамоатчилик орасига чуқур кириб боришга эътибор қаратмоқда. Бу йўлда асосий суянчимиз бўлган маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки сайловчилар уларнинг сўзига ишонч билан қараш баробарида, ўз муаммоларининг ечимини топишда энг ишончли институт деб биладилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов иштирокида Андижон, Избоскан ва Пахтаобод туманларида ўтказилган давра суҳбатларида ҳам бу ёрқин кўзга ташланди. Тадбирларда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг шу йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтган тўққизинчи ялпи мажлиси тадбирларнинг асосий мавзусига айланди. Унда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тизимни босқичма- босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга қаратилган бир қатор қонун хужжатлари муҳокама этилди. Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқаришга доир Давлат дастури ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижро этишга қаратилган қонун хужжатларининг кўриб чиқилгани кенг жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Бу партиядошларимизнинг фикр-мулоҳазаларида ҳам ўз ифодасини топди.

Дилфузахон Аҳмедова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши раиси:

Чиндан ҳам сенаторлар томонидан ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. Бу кейинги йилларда конституциявий ҳуқуқларимизни кафолати кучайтирилаётганини кўрсатади. Олдимизда айни шу масалаларни фуқароларга етказиш, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлардан уларни ҳабардор қилиш вазифаси турибди. Шу сабаб биз тарғибот гуруҳи тузиб, имкон қадар ҳар бир хонадонга кириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бу айни вақтда партиямизга бўлган ишончни оширмоқда.

Шу ўринда бир масалага алоҳида эътибор қаратиш ўринли. Зиммамизга юклатилаётган вазифалар кўлами кескин ошиб бораётган бир вақтда ҳудудий партия кенгашларининг барчасида ҳам қониқарли иш ташкил этилмоқда, деб айтиш қийин. Атиги 3 нафардан туман Кенгаши депутатига эга бўлган Избоскан ва Пахтаобод туман кенгашларида сезиларли ютуқларга эришилаётган бир вақтда халқ депутатлари туман Кенгашида 5 нафар ўз вакилига бўлган Андижон туманида оқсоқликка йўл қўйилмоқда. Туман партия Кенгаши билан депутатлар орасидаги боғлиқлик талаб даражасида эмас. Айрим депутатлар ўзлари сайланган ҳудуддаги мавжуд муаммолардан у қадар ҳабардор эмас. Бунинг натижасида ўтган 2016 йилда улар томонидан маҳаллий Кенгаш сессияларига биронта ҳам масала киритилмаган. Доимий комиссияларнинг йиғилишларида кўрилган масалалар ҳам у қадар долзарб аҳамиятга эга эмас. Бу ўз ўзидан партия етакчисида ташкилотчилик етишмаётганини кўрсатади.

Шу ўринда яна бир масала. Маҳаллий  кенгашлари фаолиятини жонлантиришнинг асосий омилларидан бири бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришдир. Бироқ бу борада ҳам айрим ҳолларда етарли иш ташкил этилмаётгани ачинарли.

Паттохон Асханов, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси:

Кадрлар билан ишлаш бугун энг долзарб вазифалардан бири. Шу сабаб, партия етакчиларининг сиёсий билимлари ва  фаоллигини ошириш мақсадида доимий ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни- сиёсий билимлар куни, деб эълон қилинган. Бироқ шунга қарамай, ўз устида етарли ишламаётганлар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Кадрлар билан ишлайдиган ишчи гуруҳи уларга нисбатан чора кўришдан ташқари фаоллар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Бугунги кун раҳбари баҳона излаб эмас, имконият қидириб ишлашлиги барчамизнинг шиоримизга айланган. Шундай экан партиядошларимиз бундан ўзларига тегишли хулоса чиқармоғи зарур.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоя Кенгаши матбуот котиби.

Танқид: бугунги кун раҳбари баҳона излаб эмас, имконият қидириб ишлаш керак was last modified: Апрель 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »