Ҳудудларда халқни уйлантираётган масалалар ўз ечимини топаяпдими?

7 Апрель, 10:10 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Парламент назорати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳудудларда халқни уйлантираётган масалалар ўз ечимини топаяпдими? нет

«Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган эзгу ғояни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган учрашувлар ва очиқ мулоқотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ҳамда яшаш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқ ва манфаталари, аҳоли фаровонлигини таъминлашда аҳоли билан юзма юз мулоқот қилиш, халқнинг уй-хаёллари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Маълумки, яхши таклиф ва аҳолини қийнаётган муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда юзага чиқади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Махматмуродов Пастдарғом туманида Давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим тизимидаги ҳақиқий аҳвол, халқни қийнаётган муаммоларни ўрганиш жараёнидаги мулоқотлари ана шундай самимий кечмоқда, энг қувонарлиси аҳолини уйлантираётган масалаларга мутасадди ташкилотларнинг эътибори қаратилиб, аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилмоқда.

Жорий йилининг 5 апрел куни Пастдарғом туманининг «Наврўз» ва «Тоз қултон» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудларини ўрганиш давомида депутатга маҳалла фаоллари энг катта муаммоси аҳоли учун тоза ичимлик суви эканлигини руйи – рост айтиб ўтдилар. Бундан ташқари маҳаллалар ҳудудида чиқинди ташлаш учун жой ажратилмагани, чиқинди ташиш учун машиналар келмаслиги шу ерда яшовчи аҳоли учун баъзи ноқулайликлар келтириб чиқараётганликларини маълум қилдилар. Ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Алишер Махматмуродов туман «Сувоқава» корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбари номига депутатлик сўрови киритиб, депутатлик назоратини ўрнатди.

«Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси Эргашева Севара тадбиркорлик билан шуғулланиш учун банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам сўраб этган мурожаат асосида тумандаги Алоқа банкига мурожаат қилиб кредит ажратилишига ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари «Наврўз» маҳалласи 115-мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб чиқган депутатга мактабларнинг иситиш тизими ишламаслиги, мактабда синфхоналар ҳамда парталар етишмаслиги, дарслар икки сменада ўтилаётгани, мактабга келадиган йўллар ҳолати таъмирталаб эканлиги, болалар спорти учун етарли шарт-шароитлар йўқлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар жараёнида туманда ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган масалалар талайгина экнлиги маълум бўлмоқда. Жорий йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да барча соҳа вакилларига юклатилган масъулият халқни уйлантираётган масалаларга ечим топишга, шу билан бир қаторда «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғоя халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топшига хизмат қилиши шубҳасиз.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистион «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »