Ёш адолатчи: Зулфия қизи бўлдим…

4 Апрель, 12:06 • Ёш адолатчилар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 363 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёш адолатчи: Зулфия қизи бўлдим… нет

Мен ўзимни, юртимиздаги барча ёшлар қатори, дунёдаги энг бахтли инсонлардан бириман, деб айта оламан. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг ўз имкониятини эркин намоён қила олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ана шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда турли кўрик-танлов ва фестивалларда мунтазам иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман.

2012 йилда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалининг амалий санъат йўналиши бўйича вилоят босқичида 1 ўринни эгалладим. 2013 йил Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги «Камалак» болалар ташкилоти томонидан ўтказилган «Камалак билимдонлари» кўрик-танловининг республика босқичида тақдирландим.

2014 йил Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонси томонидан ўтказилган «Француз тилидаги театрлашган саҳна кўринишлари» танловининг республика босқичида қатнашиб, «Энг яхши актриса» наминацияси билан мукофотландим.

Ўтган йили Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ўрта маҳсус, касб-хунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот сардорлари ўртасида ўтказилган «Йил сардори» кўрик-танловининг республика босқичида фаҳрли 1-ўринга сазовор бўлдим. Шунингдек, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий харакатининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги бошланғич ташкилот сардорларининг республика форуми доирасида «Сеҳрли қалам» расмлар танловида ғолибликни қўлга киритдим. «Камалак билимдонлари» кўрик-танловининг республика босқичида фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландим.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган «Ватанимга дил изҳори!» акциясининг республика босқичида ғолибликка эришганим ҳам мени янада кўпроқ билимларни пухта эгаллаш ва изланишга ундади.

Ўқиб-ўрганишлар давомида турли мавзудаги маънавий-маърифий, ижтмоий-сиёсий тадбирлар сценарийларга муаллифлик қилиб келмоқдаман. Нотиқлик, сухандонлик санъатига ҳам жуда қизиқаман, бу борада пухта билимга эга бўлишга интилмоқдаман.

Ёшлигимдан спортнинг волейбол, қўл тўпи ва стол тенниси турларига жуда қизиқаман, шу йўналишларда мактаб, лицей, шаҳар ва вилоят мусобақаларида доимо қатнашиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман. Шунингдек, турли мавзудаги мақола ва шеърларим маҳаллий ҳамда марказий нашрларда эълон қилинган.

Таълим муассасамизда устозларим ёрдамида “Ёш нотиқ ва журналист” тўгарагини ташкил этганман, машғулотларда ўқувчи-ёшларда нотиқлик, эркин фикрлаш кўникмаларини, жамоат жойларида, таълим муассасида  шарқона одоб-аҳлоқ қоидаларига, кийиниш ва муомала маданиятига риоя қилиш каби хислатларни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши қошида фаолият юритаётган «Адолат жилғалари» ёшлар ижодий клубида фаол иштирок этаётганим ҳам билим ва қобилиятимни ўстиришга кўмак бераяпди.

2017 йил ҳаётимдаги энг бахтли ва қувончли йил бўлди. Чунки мен бу йил Зулфия номидаги Давлат мукофотига маданият йўналиши бўйича сазовор бўлдим. Айниқса, бу юксак мукофотни ҳурматли Президентимиз қўлидан олиш менга чексиз шараф ва шу билан биргаликда юксак маъсулият ҳиссини бағишлади. Мен Зулфияхоним қизиман. Ўзбек қизи учун бундан ортиқ бахт борми!

Рухсора МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
«Ёш адолатчилар қаноти» аъзоси,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Ёш адолатчи: Зулфия қизи бўлдим… was last modified: Апрель 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »