Юртимиз донғини оламга таратишга қодир ёшлар

17 Апрель, 17:13 • Самарқанд вилояти, Семинар, Янгиликлар • 207 марта кўрилди • Комментариев к записи Юртимиз донғини оламга таратишга қодир ёшлар нет

Ҳар қачонгиданда глобаллашаётган бугунги кунимизда ахборот-коммуникация технологиялари ва айниқса, интернет кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Глобал тармоқ, шиддат билан ривожланиб, тоборо имкониятлари ортиб бормоқда. Ҳар куни вертуал маконда бир неча миллондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши унинг хажми сония сайин ўсиб бораётганидан дарак беради. Интернетнинг жамияти иқтисодий-ижтимоий, маданий, техникавий дейсизми, хуллас барча соҳалар тараққиётдаги ўрни чексиздир. Интернет – одамзотнинг тафаккури, ақли ва билим қудратининг маҳсулидир. Ўзбекистон «Адолат» СДП Нуробод туман Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси билан Нуробод тумани «Сарикул» маҳалласида жойлашган Нуробод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи педагог ва ўқувчилари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва аҳолининг энг фаол қатлами бўлган ёшлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ушбу глобал тармоқ афзалликларини инкор этмаган ҳолда, унинг инсон маънавиятига туғдирадиган хавф-хатарлари тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги шиддатли даврда жахоннинг барча мамлакатларида глобаллашув жараёни ниқоби остида бузғунчилик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи ахборотлар кўпаймоқда. Бундан кузланган мақсад ёшларни ўзларининг ҳаракат объектларига айлантириш, маънавияти, маданияти, турмуш тарзи, дунёқарашини ўзгартиришдир. Чунки ёшлар ҳар қандай жамиятда аҳолининг энг фаол қатлами бўлиб, улар кўпчиликни ташкил этади. Ёшларда ҳали қатъий фуқаролик позициялари тўлиқ шаклланиб улгармаган, кўп ҳолларда ахборотнининг асл мақсадини англаб ета олмайдиган бўладилар. Шу сабабли ҳам баъзан ўзлари билмаган ҳолда ахборот хуружларининг қурбонига айланиб қолишмоқда.

Ботирова Зулфизар, «Адолат» СДП Нуробод туман Кенгаши «Ёш адолатчилар қаноти» раиси:

Келажагимиз эгалари бўлган ёшларининг кўпчилиги ватанпарвар, меҳнаткаш, билимли ва доно, шижоатли ва иродали, юртимиз донғини оламга таратишга қодир йигит-қизлардир. Ота-оналаримиз улар билан ҳамиша фахрланиб яшаймиз. Минг афсуски, орамизда енгил ҳаётга мойил ва иродаси суст ёшлар ҳам учраб туради. Бугун видеобар, компьютер, уяли алоқа  телефонлари орқали ҳам кўриши мумкин бўлган енгил-елпи, олди-қочди кинофильмлар ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир қиладиган бошқа воситалар кўпайгандан-кўпаймоқда. Биз ҳамиша огоҳ ва ҳушёр турмоғимиз, ёшлар онги тафаккурини турли бузғунчи ғоялардан эҳтиёт қилмоғимиз лозим.

Шу билан бир қаторда, ҳаётга дадил қадамлар билан кириб келаётган ёшлар орасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг халқчил дастурий ғояларини тарғиб этиш, уларнинг сиёсий ва хуқуқий билимларини юксалтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаган ҳолда иродаси баққуват, олдига қўйган мақсади аниқ бўлган изланувчан, ҳаракатчан ёшларни тарбиялаш, партия дастурий мақсад ва ғояларини кенг омма орасида тарғиб қила олиш маҳоратига эга бўлган ёшларга эътибор қаратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятини ошириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида вояга етказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Нодира Ботирова

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Нуробод туман Кенгаши раиси
(Самарқанд вилояти).

Юртимиз донғини оламга таратишга қодир ёшлар was last modified: Апрель 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »