“АДОЛАТ” КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

19 Май, 17:21 • Жиззах вилояти, Семинар, Янгиликлар • 148 марта кўрилди • Комментариев к записи “АДОЛАТ” КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ нет

Яқинда Жиззах тиббиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати ташаббуси билан “Адолат кунлари” тадбири ташкиллаштирилди. Унда партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти раислари, БПТ раислари, партия фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ вакиллари қатнашишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши бош мутахассиси Ж.Қаршиев маъруза қилиб, партиянинг Сайловолди дастури ва ижтимоий лойиҳалари билан иштирокчиларни яқиндан таништирди. Шунингдек, партиянинг ёшлар таълим-тарбияси, сиёсий онгини шакллантириш, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари борасида тушунча берди.

Ж.Қаршиев вилоят Кенгаши бош мутахассиси:

Маълумки, партиямизнинг Сайловолди дастури, қолаверса, қатор ижтимоий лойиҳалари мамлакатимиз таянчи бўлган ёш ва баркамол авлод тарбиясига қаратилган. Ана шу ғоялар мазмун-моҳияти йўғрилган хабарлар, мақолалар партиямизнинг нашри ва веб-сайтида мунтазам чоп этилади. Булардан ҳамиша бохабар бўлиш нафақат партия фаолларию аъзолари, балки ҳамма ёшлар зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир.

Тадбирда таъкидланганидек, партиянинг қатор лойиҳалари мамлакатимиз равнақи, баркамол авлод тарбиясига қаратилган бўлиб, улар мунтазам равишда ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Шундан сўнг партия вилоят Кенгаши матбуот хизмати томонидан партия аъзолари ва иштирокчиларга Ўзбекистон «Адолат» СДП даврий нашри саналган ”Адолат” газетаси, рукнларининг мазмуни, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонуний ҳужжатлар чоп этилиб борилиши таъкидланди.

Шу билан бир қаторда, газетанинг қатор рукнлари ёшлар ҳаёти ва фаолиятига оид эканлиги, уларнинг орзу ва келажакдаги мақсадларининг рўёби партия ғоялари билан чамбарчас боғлиқ экани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда партиянинг веб-сайти “adolat.uz” ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга керакли тушунчалар берилди.

Х. РАҲМОНҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »