Ҳаракат стратегияси – ривожланишимиз асоси

12 Май, 17:14 • Депутат минбари, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаракат стратегияси – ривожланишимиз асоси нет

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳукумат, парламент фуқаролик жамияти институтлари иштирокида ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси қизғин бўлиб ўтди ва муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 7 февраль кунги Фармонига асосан лойиҳани муҳокама этиш жараёнида билдирилган таклиф-мулоҳазалар эътиборга олинган ҳолда қабул қилинди.

“Ҳаракатлар стратегияси” ўз моҳият эътиборига кўра, дунёда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги замонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш бўйича бешта устувор йўналишда аниқ муддатга мўлжалланган том маънодаги миллий стратегияси ҳисобланади.

У беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилиниши назарда тутилган ҳолда амалга оширилади.Қуйида биз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг учинчи йўналиши – иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти масаласига алоҳида эътибор қаратмоқчимиз.

Маълумки, кейинги йилларда солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ва айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлашга кенг йўл очмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар таннарҳини ортишига олиб келувчи солиқ ва тўловлари ўтган 2016 йил даражасида сақлаб қолинди. Бу эса, бугунги бутун жаҳонда давом этаётган иқтисодий инқироз таъсирини камайтириш борасида чет эл давлатлари томонидан солиқ ставкаларини орттириб борилиши кузатилаётган бир вақтда мамлакатимизда солиқ ставкаларини ўзгаришсиз қолдирилишини ҳам имтиёз сифатида эътироф этиш мумкинлигини кўрсатади.Солиқ тушумларининг ўсишига асосан, жисмоний шахслардан олинадиган маҳаллий солиқлар ставкаларини 1,15 баробарига кўпайтириш орқали таъминлаш кўзда тутилади.

Шу билан бирга, мазкур қарор билан илгари амалда бўлган ва 2017 йил 1 январь ҳолатига амал қилиш муддати тугаган айрим солиқ имтиёзларини муддатлари узайтирилди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-325-сонли қарорининг  7-бандида белгиланган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар қўлланадиган хизматлар тури 12 турдаги хизматлари билан кенгайтирилди ҳамда имтиёзни амал қилиш муддати 2020 йил 1 январга узайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг иловаси янги таҳрирда баён қилиниб, унда 34 та ҳунармандчилик фаолиятининг йўналиши, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати кўзда тутилди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс  ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият  турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6-сонли қарори билан тасдиқланган хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 5 та янги фаолият турлари бўйича аниқлаштирилган нормалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сонли Фармони ҳамда Фармон билан белгиланган меъёрларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан,

Биринчидан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган  режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди ва бу билан солиқ идоралари томонидан камерал назорат ва профилактика тадбирларини самарали ташкил этган ҳолда турли кўринишдаги қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда корхона мансабдор шахсларига нисбатан турли таъсир чоралари кўрилишини олдини олишга эришиш кўзда тутилди.

Лекин қуйидаги ҳолатларда, яъни:

-юридик шахслар мурожаатига асосан, корхона тугатилаётганда ўтказиладиган текширишлар сақлаб қолинди;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берилган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши қарорига биноан қисқа муддатли (8 соатдан ошмаган) текширишлар ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Иккинчидан, 2017 йил 1 январдан муқобил текширишлар бутунлай бекор қилинганлигидан келиб чиқиб, Солиқ кодексида солиқ текширувлари турларидан муқобил текширувлари турларидан муқобил текширишлар бутунлай бекор қилинганлигидан келиб чиқиб, солиқ кодексида солиқ текширувлари турларидан муқобил текшириш чиқариб ташланди.

Учинчидан, тадбиркорлик субъектлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни молия йили мобайнида мунтазам равишда тўламаган тақдирда, уларнинг молия-хўжалик фаолияти режали текширувлардан ўтказилиши мумкинлиги белгиланди.

Тўртинчидан, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир эса ва бу ҳуқуқбузарлик инсоннинг  соғлиги ва ҳаётига зарар етказмаса, у етказилган зарарни белгиланган тартибда ва муддатларда (30 кунлик муддатда) ихтиёрий равишда қопланса, яъни солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўласа, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялардан  (пенядан ташқари) озод қилинади.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарни ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйҳатдан ўтган ва руҳсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.

Ишонамизки, қонунчилигимизга киритилган мазкур ўзгартиришлар мамлакатимизда мазкур ўзгартиришлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини таъминлайди.

Мўйсинжон МЕХМОНОВ,

халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати.

Ҳаракат стратегияси – ривожланишимиз асоси was last modified: Май 12th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »