Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз

29 Май, 11:42 • Давра суҳбати, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз нет

Бугун мамлакатимиз ёшлари дунёда ўз ўрнига, салоҳиятига эга эканлигини барчага намоён этди. Қайси соҳани олманг, фан, таълим, маданият, спорт — барчасида ўзбек ёшларининг қўлга киритган ютуқларига гувоҳ бўласиз. Уларнинг кўзидаги ишонч кундан кун яшнаётган юртимизнинг фаровонлиги, улар учун яратилаётган имкониятлар туфайлидир.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Ш. Рашидов туман Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси асосида тумандаги 13 умумтаълим мактабида ташкил этилган «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз!» деб номланган маънавий-маърифий тадбир шу мавзуни қамраб олди.

Тадбирда партиянинг Ш. Рашидов туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Каримқулов, партия фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Содиқова, туман Кенгаши “Аёллар” қаноти раиси Д.Жўраева, “Ёш адолатчилар” қаноти туман Кенгаши раиси Б.Шукурова, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

Йиғилишни партиянинг Ш. Рашидов туман Кенгаши раиси С.Адилов кириш сўзи билан очиб, бугун республикамизда миллий қадриятларимизнинг тикланаётганлиги, замонавий спорт билан бир қаторда миллий ўйинлар турлари ривожланаётгани, ёшларга катта эътибор берилаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, партиянинг Ш. Рашидов туман Кенгаши депутати Д. Каримқулов ва бошқалар сўзга чиқиб, ёшларнинг мунтазам равишда спортга жалб этилиши, уларга яратилган имкониятлар натижасида XXXI ёзги олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ёшларимиз улкан зафарларга эришиб, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришганини қайд этишди. Бундай натижаларнинг сабаби мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама бақувват ва маънан бой бўлиб етишишларига юксак эътибор қаратилганлигидир.

-Бугунги тадбирдан кўзлаган мақсадимиз ёшларимиз онгида нафақат ўзбек халқининг тарихий зафарлари ва бугунги авлодлар эришаётган муваффақиятлари тўғрисида, балки буларнинг замирида буюк бир халқнинг ўтмиши, заҳматларию шавкати мужассамлигини тушунтиришдан иборат, — дейди партия туман Кенгаши раиси С.Адилов. – Токи, ёшларимиз ўзига керакли хулоса чиқариб, келгусида ҳар бир соҳада ўз юртдошлари, тенгдошлари эришаётган улкан ғалабаларнинг туб моҳиятида қандай тушунчалар ётганини англаб етишсин, улуғ бобокалонларга муносиб ворис бўлиб етишсин.

Тадбир жараёнида иштирокчиларга партиянинг туман Кенгаши томонидан мавзуга доир буклет ва флаерлар тарқатилди. Шундан сўнг иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз was last modified: Май 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »