БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ — ПАРТИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

19 Май, 12:06 • БПТ, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 234 марта кўрилди • Комментариев к записи БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ — ПАРТИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ нет

Сиёсий партияларнинг халқ орасидаги нуфузини оширишда бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти муҳимдир. Партия фаолиятини янада жонлантиришнинг асосий шартларидан бири — бу қуйи бўғинларнинг фаоллигини оширишдан иборат.

Жорий йилнинг давлатимиз раҳбари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши БПТлар фаолияти самарадорлигини оширувчи омиллардан бирининг яратилишига сабаб бўлди. Шунга кўра, энг олий қадрият сифатида улуғланган инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдек устувор мақсад, аввало, халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билишни тақозо этмоқда.

Бу эса партиянинг бошланғич партия ташкилотлари, фаолларини фуқаролар, сайловчилар ва партия электорати билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ этиш ҳамда ана шу муҳим ишда барча даражадаги партия ташкилотларининг янада фаол бўлишларини таъминлаш лозимлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғаллаорол туман Кенгашида 2016 йил бошида бошланғич партия ташкилотлари сони 13 тани ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг 1 чорагида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари БПТларимизнинг самарали иш фаолияти туфайли уларнинг сони 16 тага етди. Аҳоли ўртасида партия мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш орқали аъзолар сафини кенгайтириш партиянинг туман Кенгашидаги БПТлар олдига қўйилган асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Улар фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда, айниқса, партия сафига қабул қилинаётган аъзолар сонининг сифат жиҳатига эътибор қаратиб, жорий йилнинг учинчи чорагига қадар уларнинг сонини 1200 нафарга кўпайтиришни мақсад қилдик.

Бундан ташқари, фаол аъзолар ҳисобига БПТлар сонини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда партиянинг тумандаги фаолиятини янада самарали ташкил қилиш мақсадида партиянинг туман Кенгаши ва мавжуд бошланғич партия ташкилотлари олдига юксак устувор вазифалар белгилаб олинди. БПТлар фаолиятини тубдан янгилаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш аҳолининг кенг қатлами орасида, чекка ҳудудларда партия мафкурасини аҳоли онгига сингдириш мақсадида янгича услублар ва замонавий инновацион методларни, партия лойиҳаларини кенг тарғиб қилиш бизнинг қуйи бўғинимиз бўлган БПТларнинг олий мақсадидир.

Партиянинг Ғаллаорол туман ташкилоти бугунги кунда белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, партия фаолиятини янада кучайтириш мақсадида партиянинг туман ташкилотларига аҳоли орасидан лидерлик қобилиятига эга БПТ раисларини сайлаш ҳамда улар таркибига обрўли, интилувчан ёшлар ва аёлларни жалб қилиш ҳамда улар орасидан келгусидаги сайловларда номзодлар заҳирасини шакллантиришни мақсад қилиб олганмиз.

С.АЛИМҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Ғаллаорол туман Кенгаши раиси

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ — ПАРТИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ was last modified: Май 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »