БПТ электорат манфаатларига хизмат қиладиган муҳим таклифлар билан чиқиш зарур

18 Май, 12:07 • БПТ, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ электорат манфаатларига хизмат қиладиган муҳим таклифлар билан чиқиш зарур нет

Маълумки, ҳар қандай сиёсий куч жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни, масалаларни илгари суриши ва уларни амалга ошириш йўлида амалий ишларни олиб бориши муҳим. Бу ўринда, бошланғич партия ташкилотлари фаолияти катта рол уйнайди. Чунки, БПТ бевосита электорат билан фаолият кўрсатиб аҳолини уйлантираётган масалалар ечимини топишда ташаббускор бўлиш имконияти мавжуд. Шу боисдан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши жойларда бошланғич партия ташкилотлари сафини кенгайтириш ва аъзолар сонини кескин ошириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда, бунинг натижасида Самарқанд шаҳрида қўйи бўғинлар сони ортиб бормоқда.

Партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги болалар стаматологияси поликлиникаси қошида яна бир бошланғич партия ташкилотининг очилиши мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий маданияти тоборо юксалиб бораётганлиги, сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслигининг яққол далилидир.

Таъкидланганидек, партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб-ташвиқ қилиш, дастурий вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоялашда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти катта. Бошланғич ташкилотлар фаолияти бошқа партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайдиган ҳамда электорат манфаатини ифодалайдиган асосий кучи ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, бошланғич партия ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди. Зеро, қуйи бўғин воситасида тегишли мутасаддилар аҳолининг мурожатларини тингласа, унинг ечимини топишга ҳаракат қилса, бу юртимиз янада обод бўлишига, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Элёр Улуғмуродов – партия Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси:

Албатта, сиёсий куч атрофига бирлашган ҳар бир аъзо партия мақсад ва ғояларини чуқур билиши, зиммасидаги масъулиятни теран англаши даркор. Зеро, партияга аъзо бўлган ҳар бир шахснинг сиёсий жараёнлар тўғрисидаги тўлиқ тасаввур ва қарашлари айнан бошланғич ташкилотда шаклланади. Демак, аъзоларнинг қанчалик фаол бўлиши бевосита бошланғич партия ташкилоти фаолиятига боғлиқ. Шундай экан, тинимсиз изланиш, имкониятлардан унумли фойдаланиш, электорат ичига янада чуқур кириб бориш, партия дастурий мақсад-вазифаларини масъулият билан бажариши зарур.

Индиаминова Анорхол – Самарқанд шаҳар болалар стаматология поликлиникаси қошидаги болшанғич пратия ташкилоти раиси:

Албатта, қаерда, қайсики соҳада фаолият олиб бормайлик, сидқидилдан, жонкуярлик билан ҳаракат қилсак, муваффақиятлар мустаҳкамланади, элу-халқнинг ишончи ортади. Шундай экан, ушбу бошланғич партия ташкилотимиз аъзолари “Адолат” СДП электорати манфаатларига хизмат қиладиган муҳим таклифлар билан чиқиши, бу борада маҳаллий кенгашдаги депутатлар билан ушбу таклифларни рўёбга чиқариш чораларини топиш йўлида изланишимиз даркор. Бунинг учун ҳар бир сафдошимиз тинимсиз изланиш ва интилишдан тўхтамаслиги керак.

Тадбир якунида, бошланғич партия ташкилотига электорат вакилларининг қонуний манфаатлари юзасидан юқори партия ташкилоти ҳамда ўзига бириктирилган депутатга доимий тарзда таҳлилий материаллар ва таклифлар тақдим этиб бориш вазифаси топширилди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, фаровон турмуш, ислоҳот самараси ва ижтимоий адолат учун курашчанлик БПТ га хос хусусият. Бу курашчанликка партия Кенгаши астойдил қўллаб – қувватлайверади. Мустақил фикр, ташаббусларни инобатга олиб рағбатлантириб боради. Бир – бирини тушуниш ва стратегик мақсадларда ҳамкорлик қилиш эса партиянинг умумий нуфузини оширибгина қолмай электоратнинг ишончини оқлаш, уларнинг мурожаатларига “лаббай” деб ҳозиржавоблик билан қараш имконини беради.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »