БПТ фаолларининг сиёсий билимлари оширилди

24 Май, 19:10 • БПТ, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 240 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ фаолларининг сиёсий билимлари оширилди нет

Сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги, халқ орасидаги танилувчанлиги, нуфузи ҳамда таъсири унинг ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларининг фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлиги билан бевосита боғлиқ. Бу борада айнан фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган бошланғич партия ташкилотлари муҳим рол ўйнайди.

Бошланғич партия ташкилотига фақатгина аъзоларни бирлаштирувчи, аъзолик бадалларини тўпловчи, тадбирларни ташкил этувчи тузилма сифатида қарамасдан, балки унга партиянинг ғоялари, мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқараётган партиянинг асосий бўғини сифатида муносабатда бўлмоғимиз зарур.

Шу мақсадда бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг Дастурий ва ўқув-методик кўрсатмаларини ишлаб чиқиш сектори ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансери қошидаги бошланғич ташкилот аъзолари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Семинар Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури” мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда уларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Дилором АДИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати сектор мудири.

БПТ фаолларининг сиёсий билимлари оширилди was last modified: Май 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »