Бу кунларга етканлар бор…

5 Май, 11:39 • Ёш адолатчилар, Семинар, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 201 марта кўрилди • Комментариев к записи Бу кунларга етканлар бор… нет

Инсон азиз ва мукаррам. Чунки у эзгу ишлар қилишга, ўзидан яхши ном қолдиришга қодир. Фашизмнинг инсоният бошига солган қора кунлари бугун ортда қолди. Лекин бу ҳозирда қаҳрамон номини олган, келажак авлодга қилган яхшилиги кўзидан нур бўлиб ёғилиб турган боболаримиз, момоларимиз учун осон бўлмади. Бугун улар юртимиз ардоғида кексалик гаштини сурмоқдалар. Тинчлик тантана қилган кун ҳозирда катта байрам сифатида нишонланар экан, уларга Иккинчи жахон уруши қатнашчилари таклиф этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири куни кеча Фарғона Политехника институтида бўлиб ўтди. “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан ташкилланган “Кексалари эъзозда юртим” деб номланган кечада нуронийлар учун маданий дастур намойиш этилди. Иқтидорли талабаларнинг кую қўшиқлари, уруш давридаги залворли кунларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, фотокўргазмалар намойиши ёшларда катта таасурот қолдирди.

Сардор Охунжонов, институтнинг қурилиш факультети талабаси:

Бугун тинч ва осуда кунларда олий таълим даргоҳи бағрида таълим олмоқдамиз. Бунда, албатта, уруш азиятини чеккан, жангларда мардлик кўрсатган боболаримиз ҳиссаси катта. Бундай дориломон кунларни қадрига етишга, жасорат бобида улардан ўрнак олишга, аъло баҳоларга ўқиб, етук мутахассис бўлиб етишишга интиламиз.

Кеча давомида Иккинчи жахон уруш қатнашчиларига ҳам сўз берилди ва улар ёшларга ўз бошларидан кечирган оғир кунлар тўғрисида гапириб, панд-насиҳат қилдилар. Бу кунларга етканлари, жанг майдонларидан соғ-саломат қайтганлари бахт эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Истиқлол бахш этган неъматларга шукрона келтиришга, баркамолликка, ташаббускорликка даъват этдилар.

Тадбир сўнгида нуронийларимизга байрам совғалари тақдим этилди.

Комила ИСРАИЛОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Бу кунларга етканлар бор… was last modified: Май 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »