Депутатлик гуруҳи: Доимий комиссияга таклиф киритилди

1 Май, 18:05 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 382 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик гуруҳи: Доимий комиссияга таклиф киритилди нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туман, шаҳарлардаги умумий ўрта таълим мактаби ва мактабгача таълим муассасалари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини  юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш олиб борилган эди.

Ҳозирги кунда ўрганиш натижалари таҳлил этилиб, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сессиялари ҳамда тегишли доимий комиссияда муҳокама этилмоқда.

 Навоий вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” доимий комиссиясига таклиф киритилиб, ҳақиқий ҳолат танқидий руҳда муҳокама этилди.

Доимий комиссия йиғилишида, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ва доимий комиссия аъзолари, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, тегишли мутасадди ташкилот масъул ходимлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Фахриддин Солиев – Навоий вилоят ҳокими ўринбосари:

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан умумий ўрта таълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларидаги мазкур ҳолат бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари энг муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб, бугунги йиғилишда ушбу масалани чуқурроқ ичига кириб, танқидий-таҳлилий муҳокама этиб, ҳақиқий ҳолатни келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва уни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман, шаҳар кенгашлари сессияларига олиб чиқишимиз лозим.

Шундан сўнг, умумий ўрта таълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларидаги ўраниш натжалари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Ю.Маликовнинг маърузаси тингланди. Маъруза якунида, тегишли мутасадди ташкилотлар масъул ходимларининг мулоҳазалари ва музокаралари бўйича муҳокама давом этди.

Абдуваҳоб САДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Депутатлик гуруҳи: Доимий комиссияга таклиф киритилди was last modified: Май 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »