Дорихоналар муаммоси эътиборга олинмоқда

19 Май, 12:59 • Ишчи гуруҳ, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 274 марта кўрилди • Комментариев к записи Дорихоналар муаммоси эътиборга олинмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши томонидан тумандаги дорихоналарнинг аҳоли учун яратилган имконият ва қулайликлар аҳволи ўрганилди. Шунга кўра, туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раиси, туман Соғлиқни сақлаш бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ ўз ўрганишларини дори воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи корхона (дорихона)ларга лицензиялар берилишида белгиланган тартибларга риоя қилинганлик ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Бош санитар врачи томонидан 2017 йил 29 декабрдаги 0243-07-сон билан тасдиқланган “Тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича дорихоналар ва уларнинг филиаллари тузилишига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари” ҳолати, дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши, дорихонада ишловчи шахслар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилганлиги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан дорихона мудири маълумоти, дорихона филиали мудирининг маълумоти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-2647-сонли қарори талабларига асосан улгуржи савдо учун 15% дан чакана савдо учун улгуржи нархидан 20% дан ортиқ бўлмаган савдо устамалари қўлланилиши тартибига риоя этилганлик ҳолати, юқорида қайд этилган ПҚ-2647-сонли қарорга асосан, рўйхати тасдиқланган дори воситалари ва тиббий буюмларни қатъий белгиланган нархларда сотилиш ҳолати; 116 та маҳаллий, 98 та дори, 18 та тиббий буюм 227 таси импорт қилинадиган, 201 та дори, 26 та тиббий буюмлар нархи қатъий белгиланган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатлари дорихоналарда харидорлар учун кўринадиган жойда кўрсатиб қўйилганлик ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 21 ноябрдаги “Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 71-сонли буйруғи билан тасдиқланган 76 турдаги дори воситалари дорихоналарда тўлиқ таъминланганлиги ҳолати бўйича ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганиш объекти сифатида тумандаги “Шерзод Бекзод фарм х\к” ва “Мўминов Илхом Нуралиевич х\к” дорихоналари танлаб олинди.

Акром Болтаев – Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши раиси:

Дорихона вакилларига берган саволларимизга жавоб берар экан,уларни фақат битта муаммо қийнаб келаётганини айтиб ўтдилар. Бу ҳам бўлса дорихонага улгуржи нархда олиб келинаётган дори-дармонлар борасида, яъни олинаётган дори-дармонларга қўшиб, сақлаш муддати тугашига яқин қолган дори-воситаларини мажбурий қўшиб сотилиши маълум бўлди. Ён атрофдан қараганда бу катта муаммо эмасдир. Лекин яроқлилик муддати яқин қолган дори-дармонларни ҳаммасини ҳам сотишни иложи йўқ. Бу эса дорихонага иқтисодий зарар келтиради. Дори-дармонларни яроқлилик муддатига бир ҳафта, ўн кун қолганда сотиб олаётган дорихона эгалари дардларини кимга айтсин? Бу ҳолат ҳақиқатга тўғри келадими? Дориларни улгуржи савдо қилувчилар фойда кўрсинлар-у, дори-дармонларни аҳолига сотувчи дорихоналар куйиб қолаверсинларми? Ўрганилган дорихоналар раҳбарлари айнан шу муаммога амалий ёрдам беришимизни сўраб мурожаат қилди.

Улжамол Ҳақназарова – Шеробод туман Кенгаши депутати:

Дорихоналар раҳбарлари айнан шу муаммо ҳал этилса, аҳолига ҳам ўзларига яхши бўлишини айтиб ўтдилар. Ушбу муаммоларни тегишли тартибда туман, вилоят Кенгаши сессияларида олиб чиқилиб, юртбошимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647-сонли қарори талабларига кўра, аҳолини сифатли дори-дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Бу ўрганишлардан мақсад халқимизнинг сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳамда аҳолимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга қаратилган ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатига ўз ҳиссамизни қўшиш ва ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлидаги Сайловолди дастуримизда илгари сурилган партия мақсадларига эришиш, шу баробарида партиямиз ғояларини тарғиб қилишдан иборат.

Шавкат ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Дорихоналар муаммоси эътиборга олинмоқда was last modified: Май 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »