Эл-юрт ишига камарбасталик бахти

17 Май, 11:59 • Депутат минбари, Навоий вилояти, Янгиликлар • 357 марта кўрилди • Комментариев к записи Эл-юрт ишига камарбасталик бахти нет

Малакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликларда фаол иштирок этиш, эл-юрт ишига камарбаста бўлиш ҳар бир юртдошимиз учун  катта бахтдир. Айниқса, эл-юрт ишончини қозониш депутат сифатида давлат хокимияти бошқаруви вакиллик органларда сайловчилар манфаатларини ифода этш шарафлидир. Мен ҳам шаҳримиздаги “Гулзор” сайлов округидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати этиб сайланганлигимдан баҳтиёрман. Навоий вилоят Кенгашидаги 8 кишидан иборат Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси сифатида шаҳримиз, вилоятимиз миқёсидаги кенг кўламли тараққиёт одамларини таъминлашда бевосита иштирок этаётганлигимдан ҳақли равишда фахрланаман.

Мамлакатимизда тобора жадаллашаётган ислоҳотларнинг янги босқичи биз депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда. Депутатлик гуруҳимиз томонидан ана шуни ҳис этган ҳолда ижтимоий –иқтисодий ҳаётнинг барча йўналишларида партиямизнинг ғоя ва Сайловолди дастуридан келиб чиқиб фаолият юритиляпти. Аниқ мақсадга йўналтирилган режалар асосида сайловчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Ҳар ойда бир марта сайловчиларнинг қабули ташкил этилган. Ўзбекистон Республикасининг янгидан қабул қилинаётган қонунлари, Президент фармон ва қарораларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти корхона ва ташкилотлар жамоалари ҳамда кенг аҳоли ўртасида, шунингдек, ОАВ да тарғибот қилинмоқда. Қонун ва қарорларнинг ҳудуддаги ижроси ҳамда фуқароларнинг муаммолари юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

Булар билан бир қаторда ҳалқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудлардаги камчилик ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан сайловчилар мурожаатлари асосида бевосита ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. Меннинг ўзим ҳам ана шундай хайрли тадбирларда бевосита иштирок этиб, умумҳалқ ишига фойдам тегаётганидан хурсандман. Жумладан, ўтган йилинг кеч кузида Навоий шаҳридаги 16-сонли имконияти чекланган болалар учун иқтисослаштирилган мактабгача таълим муассаси раҳбари муассаса биносини таъмирлаш, ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш учун зарур бўлган корхонамизда ишлаб чиқариладиган 60 погонометр 63 миллиметрлик ҳамда 695 погонаметр 20 миллиметрлик қувурлар билан таъминлашда ҳомийлик ёрдами кўрсатишимни сўраб мурожаат этди.

Шу хусусида бош корхонамиз бўлган “Шўртан газ кимё комплекси” МЧЖ раҳбарига мурожаатим қабул қилиниб қисқа даврда ҳомийлик ёрдамини амалга оширдик. Лекин шу йилнинг 5 май куни муассаса раҳбари И.Р.Курмаевадан кўрсатилган ҳомийлик учун миннатдорчилик мактубини олиб, мазмуни билан танишар эканман, беҳад қувондим. Унда биз етказиб берган қувурлар туфайли боғчага сув етказиб бериш муаммоси ҳал этилиб, муасаса ҳовлисида 300 туп сасна кўчати ҳамда минг туп турли гуллар экилиб парваришланаётганилиги бундан тарбияланувчилар хурсанд эканлигини баён этилган эди.

Биз, навоийлик депутатлар келгусида ҳам фаолиятимизни бугунги талаблар даражасида такомиллаштириб бориш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишда сидқидилдан меҳнат қилаверамиз.

Мадия САБИТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаш депутати.

Эл-юрт ишига камарбасталик бахти was last modified: Май 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »