Касб танлаш ҳам маҳорат

31 Май, 10:32 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 324 марта кўрилди • Комментариев к записи Касб танлаш ҳам маҳорат нет

Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли,
доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!

(И. Каримов).

Дарҳақиқат, фарзандларимиз бизнинг келажагимиз экан, уларнинг соғлом ва баркамол авлод, шунингдек, биздан-да кучли, билимли, доно бўлиб улғайишларида барчамиз бирдек масъулият билан ёндашмоғимиз лозим. Айниқса, касб-ҳунар сирларини ўргатишда уларнинг қизиқишини инобатга олиб, маълум соҳа ва мутахассисликка йўналтиришимиз зарур.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, партиянинг Сайловолди дастурида партия барчанинг сифатли таълим олишида тенг имконятлар яратиб берадиган қатор йўналишларда қўшимча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишни таклиф этган. Жумладан, кадрларга бўлган бугунги ва истиқболдаги заруратни ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус касб-ҳунар мутахассислик йўналишларини босқичма-босқич қайта кўриб чиқиш, мутахассислар эҳтиёжга нисбатан кўпроқ тайёрланаётган гуманитар таълим йўналишларини қисқартириб бориш ва шундан келиб чиққан ҳолда — хизмат кўрсатиш соҳаси, аграр сектор, ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой-коммунал хўжалиги учун мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш, таълим соҳасида дастурий маҳсулотларнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш, электрон ўқув-таълим дастурлари ва мультимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш кабиларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Ёшлар ҳар бир касбнинг етук мутахассиси бўлишлари мақсадида доим интилишлари лозим. Шунингдек, таълим сабоқларининг ҳам назарий, ҳам амалий қирраларини ўзлаштириши даркор.

Дилфуза Мирова — “Кенг ассортиментдаги кийимлар модельер дизайнери” кафедраси ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳибаси:

Ўқитувчи билим беришда албатта, ҳар томонлама ёндашиши талаб этилади. Хусусан, назарий билим бериш билан эмас, балки амалий жиҳатдан ҳам кўмакдош бўлмоғи лозим. Бу борада бизнинг Бухоро туризм коллежимизда ҳам жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларга назарий билим моҳиятини амалий кўникмалар орқали кўрсатиб беришга ҳаракат қилиб, дарс жараёнларида замонавий таълим методларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Ушбу коллеж педагоглари ўз фанини ёш ўқувчи-қизларга мавзуни ўтиш жараёнида замонавий таълим методларидан – “ақлий ҳужум”, “кичик гуруҳда ишлаш”, “Венн диаграммаси” кабилардан фойдаланиши уни тез, осон ўзлаштириб олиши учун асос бўлади, албатта. Бу эса шубҳасиз, фан моҳиятининг ўқувчига янада тушунарли бўлишини таъминлайди.

Назарий билимлар эса мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда амалиётда тадбиқ этилади.

Ҳар бир ўтилган дарс ўқувчининг шунчаки таълим олиши учун эмас, балки ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб шаклланишида ҳам асос бўлмоғи лозим.

Фаол аъзо сифатида айта олишим мумкинки, партиянинг “Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида ҳам қатор тадбирлар, учрашувлар ташкил этиб келяпмиз. Бундан асосий мақсадимиз – ёшларнинг яхши касб эгаси ва етук мутахассис бўлиб шаклланишидир. Касб танлаш маҳорат сифатида эътироф этилар экан, ҳар бир инсон бунга ижобий ҳамда масъулият билан ёндашмоғи талаб этилади. Зеро, юртимиз равнақи ва тараққиёти ёшларимизнинг қўлидадир.

Мавлуда АСАДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаол аъзоси,

Бухоро туризм коллежи ўқитувчиси.

Касб танлаш ҳам маҳорат was last modified: Май 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »