Китобдан яхши дўст йўқ

17 Май, 07:59 • Андижон вилояти, Ёш адолатчилар, Семинар, Янгиликлар • 213 марта кўрилди • Комментариев к записи Китобдан яхши дўст йўқ нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги фармони китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, ёшларда китобга меҳр уйғотиш йўлида катта қадам бўлди. Мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш бугунги кунда олдимиза турган долхарб вазифалардан бири. Чунки китоб маънавиятимизни юксалтиришга ва билимларимизни бойитишга хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этилган «Китоб билан келажак сари» акцияси ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Акция доирасида Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда ташкил этилган “Китоб совға қилиш куни» тадбири ўзига хос байрамга айланди. Унда мазкур лицей ўқувчилари билан бирга Андижон шаҳрида яшовчи китобсевар ёшлар иштирок этди.

Шохидахон Валиева – Андижон шаҳридаги 9-сонли МФЙ котиби:

Биз, аввало, фарзандларимизда китобхонлик маданиятини шакллантиришимиз керак. Бу борада ота-оналарнинг ташаббуси алоҳида аҳамитят касб этади. Агар оилада ката ёшдагилар китобга ошно бўлса, ўз ўзидан фарзандлар ҳам бунга ўрганади. Яна бир эътиборли вазифа қандай китоб ўқишни ўргатиш. Бунинг учун фарзандларимизнинг қизиқишлари билан бирга психалогиясини яхши билишимиз зарур. Чунки биз тавсия этган асардан улар фақат ибрат олиши зарур. Бугунги тадбир иштирокчилари бу борада ўзларига керакли хулоса чиқардилар.

Тадбир давомида Бобур номидаги вилоят ахборот-ресурс маркази мутахассислари иштирокчиларга керакли тавсиялар берди. “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари томонидан академик лицейнинг Ахборот ресурс марказига китоблар совға қилинди.

Шу куни китобсевар ёшлар сафига 120 нафар йигит-қизлар кириб келди. Уларнинг шахсий кутубхоналаридан биринчи бўлиб адолатчиларнинг китоблар жамламаси ўрин олди.

Шерзодбек ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Китобдан яхши дўст йўқ was last modified: Май 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »