Мулоқотларда муаммолар ечимини топмоқда

31 Май, 09:46 • Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Мулоқотларда муаммолар ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сайловолди дастурида асосий устувор йўналишлар сифатида меҳнат ва бандлик, даромадларнинг адолатли тақсимланиши, ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси, соғлиқни сақлаш, қулай турмуш шарт-шароитларини яратиш ва демократик бошқарувни мустаҳкамлашни қайд этган.

Шунингдек, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да фуқаролар мурожаатларига бўлган эътибор ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман Кенгаши фаолларининг жойларда фуқаролар билан учрашиб, масалага алоҳида эътибор қаратаётгани ҳам бежиз эмас. Бу айни вақтда кенг жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни янада оширмоқда.

Шаҳрихонлик адолатчилардан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг ўтган ҳафтада тумандаги «Байроқ» маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи ва хонадонларда ташкил этилган суҳбатларда ҳам юқоридагилар ўз ифодасини топди. Мулоқотлар чоғида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга олдимизда турган долзарб вазифалардан бири сифатида қаралди. Бу борада банклар томонидан берилаётган кредитлар, ишлаб чиқаришни ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорларнинг фаоллиги ошиб бораётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу куни мазкур МФЙда яшовчи 9 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирди. Уларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, банкларнинг молиявий кўмаги билан иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачиликни ривожлантириш, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан тавсиялар берилди.

Аъзамжон Холиқов – Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман Кенгаши раиси:

Партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг жамоатчилик орасига кириб бораётгани ўринли бўлмоқда. Илгаргидан фарқли равишда халқ вакилларининг хонадонма хонадон юриб, сайловчилар билан юзма юз мулоқотда бўлиши фуқароларнинг ҳам фаоллигини оширмоқда. Шахсий муаммолари билан чекланмай ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал хизмат соҳасини ривожлантириш ва фуқаролик масъулиятини ошириш борасида билдирилган фикрлар эътиборли. Энг муҳими, юртдошлармизда эртанги кунга бўлган ишонч ва юрт келажагига дахлдорлик хисси ортиб бормоқда.

Юзма юз мулоқотлар давомида кўтарилган муаммоларнинг аксарияти ижобий ечимини топди. Ўндан ортиқ масалаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва депутатлик назорати ўрнатилди. Ишга жойлашиш истагидаги 14 нафар фуқаронинг 8 нафари шу куннинг ўзида туман бандликка кўмаклашиш маркази кўмагида иш билан таъминланди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мулоқотларда муаммолар ечимини топмоқда was last modified: Май 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »