Мўмай даромад ортидан

29 Май, 13:34 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 203 марта кўрилди • Комментариев к записи Мўмай даромад ортидан нет

Бугунги кунда инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол этиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қиладиган одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири бўлиб, бу хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таҳдид солмоқда. Бугунги кунга келиб одам савдоси туфайли юзага келаётган хавф-хатарлар, жабралнувчилар қанчалик ортиб бораётган бўлса, бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нуробод туман Кенгаши томонидан “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрят” лойиҳаси доирасида “Одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизларнинг ноқонуний четга чиқишларини олдини олиш” мавзусида туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда ҳам шу каби маслалар муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, “Одам савдоси” бу – ҳудуд, чегара билмайдиган глобал муаммолардан биридир. У ўз гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан бугунги кунда барчани катта ташвиш ва хавотирга солмоқда. Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига путур етказади, уни турли ҳурлик ва камситишларга дучор этадиган ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий туқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ иллитлар мужассамдир.

М.Давронова – Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Ўзга юртларга мўмай даромад топиш умидида одам савдоси қурбони бўлаётган аксарият фуқароларимиз чет элга ноқонуний йўллар билан боришмоқда, ваҳоланки, бундай ҳолатларни олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ташкил этилган бўлиб, ушбу вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси чет элда ишлаш истаги бор фуқароларимизни қонуний чет элга ишга юбориш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини, яратилаётган шароитларни биз депутатлар сайловчиларга кенг маънода етказишимиз зарур деб ўйлаймиз. Фуқароларнинг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини янада юксалтириш йўлида мана шу каби тарғибот тадбирларини кўпроқ ўтказсак юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг бирмунча олди олинишига эришамиз.

Интернет манбааларига кўра, баъзи юртдошларимизнинг хорижга олиб кетиб сотилиши, хўрланиши, қулликка ёлланиши, яъни ушбу жиноят қурбонига айланишининг бир неча сабаблари бор:

  • одамларимизнинг соддалиги ва ишонувчанлиги;
  • тез вақт ичида моддий муаммоларни ҳал этиш илинжи;
  • енгил иш топиш орзуси;
  • ҳуқуқий билимларга эга бўлмаслик;
  • айрим нопок ҳамюртларимизнинг ғайриинсоний ва ғайриқонуний ҳаракатлари;
  • жиноятдан жабрланганларнинг дунёқараши саёзлиги;
  • етарли даражада таъсирчан тарғибот-ташвиғот ишларини олиб бормасликдан иборатдир.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда амалга оширилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон омили турган бир диёрда умргузаронлик қилар эканмиз яратилаётганган шароитлардан унумли фойдапланишимиз, юрт тараққиётига ҳасса қўшишимиз ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини унутмайлик.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мўмай даромад ортидан was last modified: Май 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »