Россияда касаллик варақаси электрон шаклда ҳам тўлдирилади

3 Май, 19:34 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 584 марта кўрилди • Комментариев к записи Россияда касаллик варақаси электрон шаклда ҳам тўлдирилади нет

Россия Федерацияси Кенгаши томонидан ишга яроқсизлик варақасидан электрон шаклида фойдаланишга оид қонун маъқулланди. Амалдаги қонунчиликда вақтинчалик ишга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ учун нафақа тайинлаш ва тўлаш ўз ҳудудидаги тиббиёт муассасасидан қоғоз шаклида рўйхатдан ўтиш зарурлиги кўрсатилган.

Янги қонун 2017 йил 1 июлдан кучга киради.

Федерация Кенгаши спикери ўринбосари Галина Карелованинг фикрига кўра бу тизим тиббиёт ходимлари ва беморларнинг вақтини тежаши билан қулайдир. Агар бемор ўзини яхши ҳис этса, ўз касаллик варақасини шифокор қабулига бормасдан туриб электрон шаклда ёпиши мумкин. Ушбу электрон тизимда беморнинг касаллик тарихи, касалик варақаси очилганлик сабаблари, рўйхатдан ўтган жойи ва вақти, буларнинг барчаси электрон тизим архивида сақланиб туради.

Сенатор ҳозирда барча ташкилотлар ушбу электрон тизимга зудлик билан ўтишга тайёрлигини қўшимча қилиб ўтди. Электрон шаклдаги касаллик варақаси қоғоз шаклидаги касаллик варақаси билан бир хил кучга эга бўлади. Фуқароларнинг ўзи ёзма шаклидаги розилик бериш шарти билан ишга яроқсизлик тўғрисидаги ҳужжатни қоғоз ёки электрон шаклда тўлдиришлари мумкин.

Хулкар ЮСУПОВА тайёрлади.

Россияда касаллик варақаси электрон шаклда ҳам тўлдирилади was last modified: Июль 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »