Саҳоватли депутат

19 Май, 13:12 • Депутат минбари, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 325 марта кўрилди • Комментариев к записи Саҳоватли депутат нет

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларга юксак ҳурмат – эҳтиром кўрсатилаётгани мамлакатимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият даражасига кўтарилганини ифодалайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрель кунги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941 – 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 200 000 сўмдан бир марталик пул мукофоти белгиланиб, жойлардаги давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу пул мукофотлари ҳар бир Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронига тантанали тарзда топширилгани, уларга қўшимча тарзда енгил автомашиналарнинг сертификатлари берилгани ҳам юқоридаги фикримизни ёрқин тасдиғи бўлди.

“Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр-инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди” — деб таъкидланади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрель кунги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини кириш қисмида.

Қарорда этироф этилганидек, букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас  хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш  — одамийликнинг энг олий мезонидир. Бизга тинчлик, омонлик керак, дея яшаш бағрикенг ва олийжаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

Шаҳримизда фаолият олиб бораётган МЧЖ шаклидаги “ВМР and Trading Group” қўшма корхонасининг Мўйсинон Мехмонов бошчилигидаги  таъсисчилари муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунини юксак савияда нишонлаш учун кенг кўламли ташкилий-амалий ишларни бошлаб юборганидан илҳомланиб, таъсисчилар қарорига асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – шаҳримизнинг “Намуна” МФЙ, “Намуна” кўчаси, 56-хонадонда яшаётган , 1926 йилда туғилган Мадалиев Каримжон бобо ҳамда “Зийнат” МФЙ, А.Азизов номли кўча, 211- “А” уйни 25-хонадонида яшаётган, 1922-йилда туғилган Мўминов Орифжон боболарни корхонанинг фахрий пенсионерлигига қабул қилдилар. Натижада Каримжон бобо Мадалиев ва Орифжон бобо Мўминовларнинг ҳар бирига  ҳар ойда 1 500 000 сўмдан нафақа пуллари бериладиган бўлди.

Мўйсинжон Мехмонов, МЧЖ шаклидаги “ВМР and Trading Group” қўшма корхона раҳбари — партиянинг халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонини тўла қўллаб-қувватлаб, 2017 йил 4 апрель кунги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаб, бундай саъй-ҳаракатлари билан фуқароларимиз ўртасида меҳр-оқибат, хайр-саховат фазилатларини кенгроқ тарғиб этиб, янада мустаҳкамлашга муносиб ҳиссамизни қўшишга интилдик. Зеро, эзгу ишнинг эрта-кечи йўқ, дейди доно халқимиз.

Инсон қадри улуғ, манфаатлари ҳамма нарсадан устун бўлган юртимизда эзгу ниятлар билан умргузаронлик қилаётган кексаларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ушбу тинчликсевар нуронийларимиз ва М.Мехмонов каби саҳоватли депутатларимиз ҳамиша саломат бўлсинлар!

Комила ИСРАИЛОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Саҳоватли депутат was last modified: Май 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »