Сиёсий ўқув: бошланғич ташкилотлари фаоллиги оширилмоқда

27 Май, 17:03 • БПТ, Навоий вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқув: бошланғич ташкилотлари фаоллиги оширилмоқда нет

Сиёсий партияларнинг мустақил Ўзбекистон ҳаётидаги роли тобора ўсиб бормоқда. Сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда фаол иштироки ва парламент қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий вазифаларни амалга оширилишида хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 13 мингдан зиёд аъзолари мавжуд бўлиб, улар 289 та бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Ушбу бошланғич ташкилотлар партия электоратини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш ва уларни партиянинг демократик йўл билан сайлаб қўйилган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига олиб чиқиш, муаммолар ечими юзасидан таклифларни шакллантиришда фаоллиги ошиб бормоқда.

Албатта, бу фаоллик замирида партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари бошланғич партия ташкилотларини сиёсий жихатдан қўллаб-қувватламоқда. Айниқса, партия тизимида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган сиёсий ўқувларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқув машғулотлари партия аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ғоявий-сиёсий савиясини оширишга хизмат қилмоқда.

Бу борада вилоят партия Кенгаши миқёсида айтадиган бўлсак, бир нечта бошланғич партия ташкилотларида етарли тажриба тўпланди. Масалан, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, жойларда ўтказилаётган сиёсий машғулотларда долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Энг муҳими, бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган сиёсий ўқувлар, аввало, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ташаббускорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Яқинда партиянинг Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастуридаги дастурий мақсад-вазифаларини кенг оммага етказиш, фуқароларнинг сиёсий билимини ошириш, партия аъзолари сафини кенгайтириш” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Р.Хайитов  Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси:

 Депутат бошланғич партия ташкилотларидан чиқаётган таклифлар асосида ижтимоий масалаларни депутатлик гуруҳи, доимий комисссия йиғилишлари, сессияларда кўтариб чиқса, улар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, ижроси таъминланса нафақат электорат манфаати таъминланиши қолаверса, партиянинг нуфузи, таъсири янада ортишига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, депутат ўз ишини ташкил этишда, муҳокамага тайёрлаётган масалани кенг ёритиши ва таклифлар ишлаб чиқиши учун партиянинг қуйи ташкилотларидан куч олади.

Шунингдек, партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда бошланғич ташкилотлар иштироки кунданкунга ошиб бормоқда. Бу эса нафақат партия ташкилотлари ишини кучайтириш, балки аъзоларимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга кенг йўл очмоқда.

Шу мақсадда, депутат изидан партия хайрихоҳларини эргаштира олиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим. Бунинг учун унда депутат мақомига бўлган шахсий масъулият, ташаббускорлик ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси юқори бўлиши керак.

Баҳриддин ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши раис ўринбосари.

Сиёсий ўқув: бошланғич ташкилотлари фаоллиги оширилмоқда was last modified: Май 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »