Таъмирталаб йўллар депутат назоратида

29 Май, 12:33 • Давра суҳбати, Депутатлик гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 306 марта кўрилди • Комментариев к записи Таъмирталаб йўллар депутат назоратида нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг «Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутатлик гуруҳи аъзоси А.Бегимова Қонликўл туманидаги «Қосжап» ОФЙдаги ўз сайловчилари билан “Йўлларни асрайлик” мавзусида учрашув ўтказди.

Учрашувда мустақил тараққиёт йилларида юртимизда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, янги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиётига ҳисса қўшибгина қолмай, аҳолига катта имконият ва қулайликлар яратиш билан бирга, бу йўллар атрофи обод масканларга айланиб, турмушимиз фаровонлигига хизмат қилаётганлиги айтилди.

Бундан ташқари давлат бюджети маблағларидан маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини таъмирлашга ҳар йили ўртача 125-130 млрд. сўм муғдоридаги маблағлар сарфланаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Яратилган имкониятлардан жисмоний ва юридик шахслар ҳозирги кунда қай даражада фойдаланмоқда?, Мавжуд йўлларни асраб-авайлашда Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган мажбуриятларига тўлақонли амал қиляптими ёки йўлларнинг ҳолатига нисбатан ҳурматсизликка, бепарволикка йўл қўймоқдами?, Нега пиёдалар йўлаклари йўл атрофидаги мулк эгалари томонидан ўзлаштириб юборилмоқда? каби саволларга жавоб топиш ҳамда йўллардан фойдаланишда кузатилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳозирги кунда долзарб масала эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳақиқатан ҳам боболаримиз ҳар доим йўлни азиз билиб, йўл, кўприк қурганларга юксак ҳурмат – иззат кўрсатган.

Йиғилишда «Қосжап» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан таъкидланганидек, мазкур ҳудуд мамлакатимиз иқтисодий юксалишида катта аҳамиятга Тошкент-Бейнеў магистрал йўли яқинида жойлашган.

Лекин айни кунда «Қосжап» ОФЙ раиси Райимбой Убайдуллаев томонидан таъкидланганидек, “Қосжап” ОФЙ ҳудудидан Тошкент-Бейнеў магистрал йўлигача бўлган 5 километрлик, Қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежи атрофидаги 600 метрлик, қўшни “Олтинкўл” ОФЙ ҳудудида жойлашган Оилавий поликлиника атрофидаги 15 километрлик ички йўллар таъмирталаб ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Депутат учрашув йиғилишдан сўнг ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларнинг аҳволи билан яқиндан танишиб чиқди ва ушбу йўлларни таъмирлаш бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқиб, назоратга олишга, масаланинг ижобий ечим топишига ёрдам беришга ўз сайловчиларига ваъда берди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати.

Таъмирталаб йўллар депутат назоратида was last modified: Май 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »