Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади

25 Май, 10:47 • БПТ, Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 189 марта кўрилди • Комментариев к записи Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади нет

Тарихий хотираси бор инсон — иродали инсон.
Такрор айтаман, иродали инсондир. Ким бўлишидан
қатъи назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини
яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар
таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов.

Миллат, ватан тарихини ўрганиб, буюк аждодларимизнинг ўтмиш ҳаётларини таҳлил қилиб, бугунги кунда қўлга киритаётган ютуқларимизга таянган ҳолда, келажагимиз эгалари, ёш авлод учун муносиб шарт -шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам, истиқлол йилларда халқимизнинг маънавий мероси, маданияти ва санъатининг такрорланмас намуналарини, осори атиқаларини ўзида жамлаб, сақлаб келаётган, ватанимиз ўтмишини келажак билан боғлайдиган ушбу масканлар фаолиятига катта эътибор қаратилиб, соҳа фаолияти тубдан янгиланди. Дарҳақиқат, музейлар тарих кўзгуси. Унда миллатнинг, халқнинг моддий ва маънавий мероси намуналари сақланган ҳар бир экспонат юрт тарихи ҳақида сўзловчи далилий ҳужжат ҳисобланади.

Куни кеча Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей қўриқхонасида партиянинг “Буюк ва муқаддасан ҳур Ўзбекистон” лойиҳаси доираисда ташкил этилган тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тарихчилар, музей ходимлари, партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимиз тарихи ва маданияти, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда бой тарихимизни чуқур ўрганиш, тарғиб қилинишда эса музейлар алоҳида ўрин тутади ҳамда шонли ўтмишимиздан дарак берувчи ҳар бир ҳужжат ишончли муҳофаза қилинади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар музейда сақланаётган тарихий экспонатлар билан танишдилар. Бинобарин, бундай саъй-ҳаракатлар аҳоли, хусусан, ёшларни қадимги ноёб ёдгорликлар билан таништириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.

Сафура РЎЗИМУРОДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли,
Самарқанд давлат бирлашган тарихий-
меъморий ва бадиий музей қўриқхонасида ташкил
этилган БПТ раиси.

Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади was last modified: Май 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »