Қувасойда Кенгаш сессияси бўлди

19 Май, 13:07 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 17 марта кўрилди • Комментариев к записи Қувасойда Кенгаш сессияси бўлди нет

Куни кеча шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни партиямизнинг халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Мўйсинжон Мехмонов олиб борди. Сессияда депутатлар томонидан асосан 2017 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликларга хотин-қизлар ва ёшлар орасида нотинч оилалар (никоҳдан ажралиш ҳолатлари, суицидлар), шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиб боришда юкланган вазифаларни амалга оширилиши масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги, шаҳардаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва таъмирлаш, ертўла ва кўча чироқларини ёритилиши, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар, шаҳарда коммунал тўловлардан бўлган қарздорликлар тўғрисида бир қатор муҳим масалалар ҳам депутатлар муҳокамасида бўлди.

Депутатларимиз томонидан ўрганилган юқоридаги масалалар бўйича Қувасой шаҳар ҳокими А.Т.Зиявитдинов, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Маткаримова ва бошқа масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон ”Адолат” СДПнинг халқ депутатлари Қувасой шаҳар депутати А.Назирдинов шаҳардаги “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғинига 2016 йилги маҳаллий дастурга кўра, уланиши лозим бўлган сув тармоғи ҳали-ҳануз уланмагани, маҳалла аҳлининг бу борадаги мурожаатлари тўғрисида гапириб ўтди.

Йиғилишда иштирок этаётган Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари И.А.Носиров сўзга чиқиб, шаҳар депутатлари таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди.

Депутатлар сессия сўнгида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорларни қабул қилдилар.

Дилобар МИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қувасой шаҳар Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »