Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган меморандум

1 Май, 16:08 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 405 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган меморандум нет

Ўзбекистон Республикаси “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро Архетектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи, келгусида “Томонлар” деб номланувчи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг шартномаларига, шунингдек, ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилиш қоида ва тамойилларга амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ҳаракат қилиб, ўз ваколатлари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишга интилиб, аҳоли орасида тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни юксалтириш борасидаги умумий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, юртимизда ўсиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар беришга келишиб олдилар.

Шу билан бирга ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, маънавий оламини бойитиш, инновацион лойиҳалари ҳамда конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар томонидан яратилган истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш мақсадида ўзаро меморандумни имзоладилар.

Меморандум самарадорлигини ошириш мақсадида «Томонлар» қуйидаги шакллар ва йўналишларда ҳамкорликни амалга оширадилар:

  • ёшларда ватанпарварлик, ҳалоллик ва фидоийлик хислатларини шакллантириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи учун керакли шароитларни яратувчи ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
  • ёшларни ўз истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш, интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиш;
  • оммавий ёшлар акциялари, байрамлар, фестиваллар, оммавий танлов ва мусобақаларни ташкил этиш орқали ёшларнинг дам олишини мазмунли ўтказиш дастурлари, лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;
  • вилоят ҳудудида ёш мутахассислар, ўқувчилар, ёшлар ижодий жамоалари, корхоналар ва ташкилотлар ишланмаларини намойиш қилиш учун конференциялар, кўргазмалар, ярмаркалар, кўрик-танловларда қатнашувчи ёшларни ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш;
  • вилоятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятни илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ҳамда уларни ёшлар орасидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, тарғибот ва ташвиқот ўтказиш;
  • ўқишда, меҳнатда ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган ёшларни кузатиб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш;
  • жамоатчиликнинг фикрларини ўрганиб бориш ва ёшлар ўртасида турли ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали “Тенгдош-тенгдошга” тамойилига асосланган ҳолда партиянинг халқ фаровонлигини таъминловчи лойиҳаларини рўёбга чиқариш;
  • партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг энергия тежамкорлиги ва энергетика, табиатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, конструкторлик соҳасидаги изланишларини қўллаб-қувватлаш;
  • Ўзбекистон «Адолат» СДП ва партия вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ишлаб чиқилган дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишида бевосита иштирок этиш кабилардир.

Ҳар бир амалга оширилган иш албатта, ўзининг қатор ижобий самарасини кўрсатади. Зеро, ўзаро ҳамкорлик асосида тузилган меморандум ҳам шубҳасиз, ёшларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг билимини бойитиш мақсадида хизмат қилади десак, адашмаган бўламиз.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган меморандум was last modified: Май 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »