Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш долзарб вазифа

19 Май, 12:22 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 394 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш долзарб вазифа нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ҳамда “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши хамкорлигида Жомбой Енгил саноат касб-ҳунар коллежида тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими вакили З.Қодиров, туман прокурори ўринбосари Э.Хаитов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раис А.Гулямов, партия фаоллари, коллеж ўқитувчилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Юрт келажаги бўлган ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, демократия тамойилларига тўла мос келувчи диний ҳамда дунёвий дунёқарашини шакллантириш, уларни қизиқтириб келаётган масалалар, қонунчилик тамойиллари билан таништириш, ёшларимизни ҳар томонлама бирлаштириш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда бир биридан зукко ва иқтидорли ўқувчи ёшлар жамоаси ўзаро беллашдилар.

А.Гулямов — “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси:

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда аниқ дастурлар асосида иш олиб бормоқдами. Бу жараёнларда, айниқса, ёшларнинг қонунларимизга оид билимини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Танлов шартларига кўра, ўқувчилар мамлакатимиз Конституцияси ва қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партиялар фаолияти, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари ҳақидаги билимларини савол-жавоблар, саҳна кўринишлари ҳамда кўргазмали воситалар орқали ифодалаб берди.

Танловда биринчи ўрин Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоасига насиб қилган бўлса, иккинчи ўринни Транспорт касб-хунар коллежининг “Эверес” жамоаси, учинчи ўринни эса Енгил саноат касб-ҳунар коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси эгалладилар.

Ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Малоҳат АБДОНОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоли.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш долзарб вазифа was last modified: Май 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »