«Адолатли қайнона» кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтди

29 Июнь, 13:39 • Аёллар қаноти, Навоий вилояти, Янгиликлар • 302 марта кўрилди • 1 комментарий к записи «Адолатли қайнона» кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамда вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви билан ҳамкорликда маҳаллалараро “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтди.

Кўрик- танловнинг ўтказишдан мақсад: партиямизга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат. Танлов «Адолатли қайнона»ларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди.

Вилоятдаги жами маҳаллалар сони 290 та бўлиб, шундан 207 тасида кўрик-танлов ташкил этилди. Ушбу кўрик-танловларда 6000 нафар тингловчи иштирок этди.

Жумладан, Навоий вилоятнинг “Адолатли қайнона” танловининг қуйи босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. Хусусан, Қизилтепа туманида ташкил этилган беллашувда 35 та маҳалланинг барчасидан фаол сафдошларимиз қатнашди.

Ойиша Маликова, «Майта» МФЙ фуқароси:

Ушбу кўрик-танловнинг маҳалла босқичи ҳам ғоят қизиқарли ўтди. Мен партия аъзосиман ва бундан фахрланаман. Адолатли жамиятда яшаб, меҳнат қилаётганимиз, айниқса, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш, ибратли аёлларнинг ҳаёт сабоқларини кенг тарғиб қилиш, муҳими, оила қонунчилиги ва бу борада белгиланган ҳуқуқий меъёрлар, чора-тадбирларнинг жойларда амал қилишига кўмаклашишдан иборат.

Танлов шартларига мувофиқ иштирокчилар оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, ўзи яшаётган ҳудуд анънаналари, урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, оилавий қадриятлар ҳақида қай даражада билиши, фарзандларни баркамол этиб тарбиялашдаги ибратли фазилатлари, улар онгига оила ва никоҳнинг муқаддаслигини сингдира олганлиги ва бошқа шу каби мезонлар асосида саралаб олинди.

Якуний натижаларга кўра, танлов очиқлик, холислик, ошкоралик, кучли рақобат ва адолатлилик тамойиллари асосида ўтказилади.

Ушбу танловда «Кулолон» МФЙ иштирокчиси Мусаллам Самадова фахрли 1-ўринни «Майта» МФЙ иштирокчиси Ойша Маликова 2-ўринни, «Фурқат» МФЙ иштирокчиси Ирода Алиева 3-ўринни эгаллади.

Танловда ғолиб иштирокчилар туман партия Кенгаши томонидан ва МФЙлар томонидан совға-соломлар билан тақдирланиб кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

«Адолатли қайнона» кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтди was last modified: Июнь 29th, 2017 by matbuot

«Адолатли қайнона» кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтди учун битта шарҳ

  1. яшанглар, ғайратингизга тасанно

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »