Бошланғич ташкилот одамларни ўйлантираётган масалалар ечимини топишда асосий ташаббускор

3 Июнь, 16:47 • БПТ, Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 221 марта кўрилди • Комментариев к записи Бошланғич ташкилот одамларни ўйлантираётган масалалар ечимини топишда асосий ташаббускор нет

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ўз сафини янада ошириш мақсадида, ҳар бир маҳаллалар қошида партиянинг қўйи бўғинини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқган бўлса, партия Самарқанд шаҳар Кенгашининг эътибори соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига қаратилган.

Куни кеча Самарқанд шаҳридаги 5-сонли оилавий поликлиникада партия шаҳар Кенгашининг “Соғлом оила — соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда оилавий поликлиника қошида бошланғич партия ташкилотининг ташкил этилиши юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир.

Бошланғич партия ташкилотига гувоҳномани топширар экан “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Элёр Улуғмуродов сиёсий партиялар фаолиятининг самарадорлиги, халқ орасидаги танилувчанлиги, нуфузи кўп жиҳатдан жойлардаги бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлиги билан бевосита боғлиқлиги, БПТнинг янги аъзоларини партияга қабул қилиш, партия аъзолари ҳисобини юритиш, умумий масалаларни муҳокама қилиш, партия аъзоларининг сиёсий онгини ошириш, аъзолик бадалларини тушумини назоратга олиши каби ички ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини қай тартибда амалга ошириш лозимлиги, БПТнинг мақоми ва унинг ваколатлари юзасида тўхталиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури барча соҳа вакиллари қатори сиёсий партияларни жамият ҳаётидаги мавқеи тоборо ортиб, зиммасига улкан вазифалар юклашини, бу борада эса бошланғич партия ташкилотларининг фаоллиги ва ташаббускорлигисиз электорат манфаатларига хизмат қиладиган ҳаётий таклифларни илгари суриб бўлмаслигини, чунки бошланғич партия ташкилоти аҳоли, оддий одамларни қизиқтираётган, ўйлантираётган муаммолардан ҳамиша хабардор бўлиб, юқори партия ташкилотларига таклифлар бериш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Бахтиёр Шукуров – Самарқанд шаҳар 5-сонли оилавий поликлиника қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси:

Ҳамкасб маслакдошларимиз билан биргаликда “Адолат” СДП Сайловолди дастури билан танишиб чиқиб, партия сафига кириш, сиёсий жараёнларга муносабат билдириш истаги пайдо бўлди. Шу боисдан, бугун ташкилотимизда 42 нафар сафдошимиз жам бўлган бошланғич партия ташкилотининг очилиши зиммамиздаги масъулият ҳиссини яна бир карра оширди. Эндиликда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш билан биргаликда партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадлари, аҳоли ва электорат манфаатларини рўёбга чиқариш борасида олиб борадиган фаолиятимиз, тарғибот-ташвиқот ишларимизни сафдошларимиз билан биргаликда режалаштириб олмоқдамиз.

Тиббиёт соҳаси ходимларини партия сафига қабул қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Партия бошланғич ташкилотидаги малакали ва фидоий юртдошларимиз эл саломатлиги йўлида самарали фаолият юритмоқда. Биз, сафдошларимизнинг олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириб, келгусида партия сафлари янада кенгайишига ишонамиз.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Бошланғич ташкилот одамларни ўйлантираётган масалалар ечимини топишда асосий ташаббускор was last modified: Июнь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »