БПТ – ҳар бир ишида масъулият бор

7 Июнь, 11:38 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 167 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ – ҳар бир ишида масъулият бор нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг қай даражада халққа яқинлиги, аввало, унинг бошланғич партия ташклоти фаолиятида намоён бўлади. Шуни назарда тутиб, партиянинг Бухоро вилояти Кенгаши томонидан шаҳар ва туманларда БПТлар сонини кўпайтириш, улар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бухоро тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида 49 нафар аъзони ўзида бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти (БПТ)нинг самарали фаолияти фикримизнинг асосий далилидир. Таъкидлаш ўринлики, мазкур БПТнинг асосий иш фаолияти туман ёшларига санъатнинг нозик қирраларидан сабоқ бериш баробарида, ўз ишига масъулият билан ёндашиб келиш уларнинг асосий шиорига айланган. Ҳар бир байрам тадбири ўзига хос шукуҳда партия ташкилоти фаоллари томонидан жуда кўтаринки кайфиятда ташкил этилади. “Лола” ашула ва рақс, “Бухоро талқини” мақом халқ ансамбили хонандалари томонидан айтилган куй ва қўшиқлар дилларга шодлик бағишлайди.

БПТ фаоллари партиямизнинг дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга тадбиқ этишда ҳам муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Шунингдек, партия томонидан ҳар бир ўтказиладиган тарғибот ишлари ва тадбирда ўз фаолликларини кўрсатишмоқда. Бухоро туман партия Кенгаши ушбу тузилма ишини янада такомиллаштириш, аъзоларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий дунёқарашини шакллантиришга жиддий эътибор қаратиб келар экан, партия таянчи иштирокида қатор сиёсий ўқувлар ташкил қилинмоқда.

Айтиш жоизки, партиядошларимиз ташаббускорлигида қатор лойиҳаларимиз остида давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда семинар-тренинглар ўтказилади. Хусусан, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси остида “Мадҳингда кўраман бахтимни, Ватан”, “Меҳрингдан яралган нолангман, Ватан” мавзуларида ўтказилган давра суҳбатлари, учрашувларида юрт мадҳи, унинг қадри, Ватанга бўлган меҳр тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилган бўлса, “Тоза табиат – соф келажак учун” лойиҳа доирасида қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёшларда экологик маданиятни шакллантириш”, “Дарё ва кўллар ресурсларидан оқилона фойдаланайлик” мавзуларида ташкил этилган давра суҳбатларида экологик онг ва дунёқарашни шакллантириш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш, она табиатга беэътибор бўлмаслик борасида қатор маълумотлар айтиб ўтилди.

БПТ аъзолари ҳар бир ишига масъулият билан ёндашган ҳолда ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларни огоҳликка даъват этиш мақсадида қатор тарғибот тадбирларини ҳам амалга ошириб келмоқда. “Ҳар лаҳзада ҳушёрлик ва огоҳлик зарур”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Ўта хавфли ва юқумли касалликларнинг олдини олиш” мавзуларида ўтказилган тарғибот ишлари шулар жумласидандир.

Фаоллар ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан мулоқотлар олиб бориб, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

“Аёллар қаноти” аъзоларининг партия ҳаётидаги иштирокини кучайтиришда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партия тизимида жорий йил бўлиб ўтган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танловида БПТ аъзоси Нилуфар Бобоева туман ҳамда вилоят босқичида фаол қатнашиб, ўзининг сиёсий саводхонлигини, жамият ҳаётидаги фаолиятини кўрсата олди. Бу эса бошқа сафдошларни янада руҳлантирди.

Ҳар бир ишга масъулият билан ёндишиб, партия томонидан олға сурилган ғояни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиб келаётган бошланғич партия ташклоти аъзоларининг сафи бугунги кунда ортиб борар экан, демак, бу БПТ томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари, амалий ишлар фуқароларни бефарқ қолдирмаётганлигидан далолатдир.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

БПТ – ҳар бир ишида масъулият бор was last modified: Июнь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »