БПТ сони яна биттага ошди

13 Июнь, 16:49 • БПТ, Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 200 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ сони яна биттага ошди нет

Навоий вилояти, Учқудуқ тумани «Навоий» МФЙ қошида 107 нафар партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич ташкилот ташкил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП мақсад ва вазифаларини кенг оммага тарғиб этишда жойлардаги партиядошларимизнинг ҳиссалари катта. Бугунги кунда учқудуқлик адолатчиларнинг олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларини, партия дастурида белгиланган вазифаларни тарғиб этиш, ўз сафларини фаол аъзолар билан оширишга алоҳида эътибор қаратиб, янги ташаббусларни кўтариб чиқаётганликлари диққатга сазавордир.

Яқинда Учқудуқ туманидаги бошланғич патиядагилар сони яна биттага кўпайди. Тумандаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган бошланғич ташкилотда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилиб, ушбу маҳалла қошида тузилган янги бошланғич партия ташкилотида 107 нафар партия аъзоларини ўз атрофига бирлаштирди.

Шу кунларда республикамизнинг турли ҳудудларида, ҳаттоки чекка қишлоқларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган тадбирлар, аҳолининг ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш, баркамол авлодни камол топтириш каби партия дастурий ғояларини амалга оширишда, аввалло фаоллар ўзлари шахсий фикрлар кўрсатишлари аҳоли орасида янада чуқурроқ кириб бориш ҳамда уларнинг партия ғояларида ишончини оширишда фаоллик кўрсатишлари зарур.

Гулнисо Қудратова – Ўзбекистон “Адолат” СДП Учқудуқ туман Кенгаши раиси:

Аъзоларни шунчаки партия ғоясига ишонтириш осон кечмайди. Бунинг учун партия Сайловолди ташвиқотини, тадбирларни юзаки эмас балки интерфаол усулда илгари суриш зарур.

Тадбир давомида БПТ аъзоларига партиямиз дастурида устивор вазифалар ижросида фаол иштирок этиш, тарғибот тадбирларни таъсирчан, самарали бўлишини таъминлаш юзасидан услубий ва амалий тавсиялар берилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

БПТ сони яна биттага ошди was last modified: Июнь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »