Буюк Британиядаги сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди

10 Июнь, 13:23 • Дунё парламентларида, Дунё янгиликлари, Янгиликлар • 201 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк Британиядаги сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди нет

Буюк Британияда ўтган муддатдан аввал парламент сайловлари бўйича барча сайлов участкаларидан олинган маълумотлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин британиялик консерваторлар 318 та, лейбористлар – 262 та, Шотландия миллий партияси – 35 та, Либерал-демократик партия – 12 та, Демократик юнионистик партия – 10 та, Уэльс партияси – 3 та ва «Яшиллар» партияси бир дона ўрин олганлари маълум бўлди.

Сайлов натижалари бўйича охирги бўлиб Лондондаги Кенсингтон округи ҳисобот берди. Бу ерда Консерваторлар партияси ва Лейбористик партия номзодлари ўртасидаги фарқ шунчалик кичик бўлганки, овозларни бир неча марта қайта санаб чиқишга тўғри келган.

Бирорта партия мандатларнинг ярмидан кўпини эгаллай олмаса, «муаллақ парламент» вазияти ва коалициялар ташкил этиш зарурати вужудга келади. Консерваторлар етакчиси, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шимолий Ирландиянинг Демократик юнионистик партияси (DUP) билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди, бироқ у қандай шаклда амалга ошишига аниқлик киритмади.

Аввалроқ DUP ва консерваторлар ўртасида расман коалиция бўлмаслиги маълум қилинган, бироқ DUP барча келиша олса, унда тори ҳукуматини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлади.

манбаа.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »