Давра суҳбати: яширинча шаръий никоҳ ўқитишга чек қўйилди

30 Июнь, 16:42 • Давра суҳбати, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 305 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: яширинча шаръий никоҳ ўқитишга чек қўйилди нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, партиянинг Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши ҳамда “Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талабимавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тушинтириш ва унда белгиланган мақсад-вазифалар юзасидан амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирларнинг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамиятига эътибор қаратилди.

Учрашувни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб берар экан, бугунги кунда давлатимиз томонидан ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантиришга, оилаларимиз, маҳаллаларимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. – Ёшлар тарбиясига эътиборли бўлиш, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида баён қилди.

Давра суҳбатида тумандаги “Жомеъ” масжиди имом-хатиби Абдуманноп Тўрабеков давлатимиз раҳбарини Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби маърузасининг мазмун-моҳиятига кенг тўхталди.

– Авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешликларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Президентимиз томонидан Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказиниЖаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ташкил этилиши қувончли ходиса бўлиши билан бирга, бугун даврнинг ўзи тақозо этмоқда, — дея таъкидлади “Жомеъ” масжиди имом-хатиби.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳаётда «ЗАГС», яъни, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, минг афсуски, учраб турибганлиги, бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчамизни ташвишга солиши кераклиги, тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган “никоҳ”дан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага қандай оқибатларга олиб келиши, табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади. Хусусан, оталикни белгилаш, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш, мерос ҳуқуқи, ўсиб-улғайганидан кейин боғчага, таълим муассасаларига қабул қилиш масалаларида қанчадан-қанча муаммолар пайдо бўлаётганлиги, шу сабабли, ҳозирги кунда ҳаётимизда авж олаётган ана шундай хунук ҳолатларга чек қўйиш мақсадида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Ушбу қонунда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахсларга шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага, агар у валломат бўлсаям, жиноий жазо бериш кўзда тутилганлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига етказилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар мазкур маърузанинг халқимиз ҳаёти, турмуш тарзи, фаровонлиги йўлида тутган аҳамияти хусусидаги ўз фикрларини билдиришди. Тадбир якунида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олишди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Давра суҳбати: яширинча шаръий никоҳ ўқитишга чек қўйилди was last modified: Июнь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »