Долзарб қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

24 Июнь, 11:22 • Фракция, Янгиликлар • 173 марта кўрилди • Комментариев к записи Долзарб қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида нет

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда бир қатор долзарб қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари “Формали кийимларини тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизмини тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш асносида лойиҳага асосан тегишли қонун ҳужжатларига қонунга хилоф равишда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юрганлик учун жарима, маъмурий ва бошқа таъсир чораларини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганини маъқулладилар. Ушбу қатъий тартиб-қоидалар фуқароларда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг махсус формаларига нисбатан ҳам ҳурматни шакллантириш баробарида шундай кийим-бошлардан восита сифатида фойдаланган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликлар ва қонун бузилишларини олдини олиши таъкидлаб ўтилди.

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, мамлакат экологик ҳолатини яхшилаш учун соҳада давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, тараққиётнинг узвий йўлдоши бўлган маиший ва саноат чиқиндиларни утилизация қилиш уларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш жамият тараққиётининг барқарор ривожланишини таъминлайди.

Шундан келиб чиқиб, фракция аъзолари таклиф этилаётган қонун лойиҳасида фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг кафолатлари ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартиби ҳамда уларни бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича белгиланган чораларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб биринчи ўқишда копцептуал жиҳатдан маъқулланди.

Муҳокама этилган қонун лойиҳалари юзасидан партия позициясидан келиб чиқадиган фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »