Фуқаролар мурожаати жойларда ўз ечимини топмоқда

30 Июнь, 19:01 • Адолат қабулхонаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 86 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Фуқаролар мурожаати жойларда ўз ечимини топмоқда

Аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларни ўрганиш, атрофлича кўриб чиқиш, фуқаронинг мурожаати, ариза, таклиф, хулосаси жамият ҳаётига, оила турмушига дахлдорлиги билан ижтимоий аҳамият касб этади. Бинобарин, раҳбар ёки депутатнинг ўз ваколатига мос ҳаракати, ҳозиржавоблиги, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга манфаатдорлик билан қарашга, фуқаронинг турмуш шароитини яхшилашга, оила ва жамиятнинг юксалишига, ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиши ва халқ томонидан қўллаб-қувватланишига эришишга хизмат қилади.

Сайловчи манфаатини ҳимоя қилишга ва бирор бир муаммонинг ҳал этишга қаратилган мурожаатларда партиянинг туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида давлат дастурининг ижросида сиёсий партияларнинг иштирокини таъминлаш, аҳоли мурожаатларини эшитиш ва уларнинг ўз ечимини топишга кўмаклашиш мақсадида партиянинг Сиёсий Кенгаши қарорига асосан туманда «Адолат» қабулхонасининг ташкил этилиши ўзи ҳам халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларининг олий даражага юксалаётганлигидан далолат беради.

Қабулхонага келиб тушган мурожатларга асосан 2005 йилда туғилган тумандаги 5 умумтаълим мактабининг ўқувчиси ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзанди Қучқарова Маржонанинг ёшлигидан оёғида нуқсон борлиги ва юришга анча қийинчилик туғдираётганлигини маълум қилишди. Шу масалада туман Кенгаши депутати О.Анорова фуқаронинг даволанишида ва тегишли ташхис қуйилишида амалий ёрдам кўрсатишини сўраб туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Мурожаатга асосан мазкур масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмасининг малакали ходимлари томонидан М.Қучқарова тиббий кўрикдан бепул ўтказилиб, 16 ёшгача бўлган ногиронлик нафақаси тайинлашга эришилди. Шу билан бир қаторда вилоят ногиронлар уюшмасида даволаниши учун бепул йўлланма берилиши туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари томонидан маълум қилинди.

Қабулхонага мурожаат қилган яна бир фуқаро М.Қаршиеванинг ўз мурожаатида туман марказидаги 20-сонли мактабгача таълим муасассасида фаолият юритаётганлиги, кейинги пайтларда кўриш қобиляти пасайганини айтиб, даволаниш учун маблағ етишмаётганлигини, шу масалада амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. Фуқаро мурожати асосида партия туман Кенгаши томонидан вилоят кўз касалликлари шифохонасига шифокрлари билан суҳбатлашилди. М.Қаршиеванинг кўзлари текширилиб керакли ташихс ва тавсиялар берилди.

Республиканинг барча ҳудудларида «Адолат» қабулхонаси фуқароларни қабул қилишни давом эттирмоқда.

Элдор СОДИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Иштихон туман Кенгаши раиси.

Фуқаролар мурожаати жойларда ўз ечимини топмоқда учун битта шарҳ

  1. Laziz:

    Фаргона вилояти Кенгаши кабулхонаси…

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »