Халқ билан бирга бўлиб, эл дуосини олаётганлар

30 Июнь, 13:01 • Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 170 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан бирга бўлиб, эл дуосини олаётганлар нет

Сайловчилар ташвишини ўзиники деб биладиган, электорат манфаатлари йўлида жонкуярлик билан иш олиб бораётган халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев яна бир хайрли амални бажаришга бел боғлади. Нуробод туманидаги Таромуш, Авлияш, Гирдиқурғон маҳаллаларида яшовчи аҳоли мурожаатлари асосида ичимлик суви юзасидан кўтарилган муаммоларнинг ижобий ечимини топиш йўлида изланмоқда.

Барчамизга яхши маълумки, ҳар қандай партиянинг олиб бораётган фаолиятига энг биринчи депутатлик гуруҳлари аъзоларининг амалга ошираётган ишларига қараб баҳо беради. Шу мақсадда “Адолат” СДП Нуробод туман Кенгаши партия вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда депутатлик гуруҳи аъзолари учун доимий равишда сиёсий ўқувлар, семинар тренинглар ташкил этиб келмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ жойларда депутатларимизнинг фаоллиги ортиб, амалий ишлари сони кўпаймоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши Эркин Эсиргадиев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили” давлат дастуридан келиб чиқиб ҳар ҳафтанинг шанба кунлари навбат билан тумандаги Авлияш, Таромуш, Гулқишлоқ, Гирдиқурғон маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ташкил этиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар, қабул қилинаётган қарор, қонун ва фармонларнинг мазмун моҳиятини кенг аҳолига етказиш билан бир қаторда фуқароларни қийнаётган муаммолар ечимини топиш йўлида жонбозлик кўрсатмоқда.

Сўзимизга бир иккита мисол келтирадиган бўлсак, 86 ёшли Салим ота Йўлдошев депутат билан юзма-юз мулоқот чоғида ўзини анчадан буён қийнаб келаётган уй-жой муаммосини баён қилди. Маълум бўлишича С.Йўлдошов 6 ойдан буён уй-жой қуриш учун қурилиш моллари билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигидаги масъул ходимларга, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган бўлишига қармай натижаси бўлмаётгани ҳақидага фикрларини рўйи рост баён қилди. Депутат Э.Эсиргадиев аралашувидан сўнг туман ҳокимлиги томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилиб фуқарога қурилиш моллари ажратишга эришилди.

Бундан ташқари Гирдиқўрғон маҳалласи ҳудудида жойлашган 22-сонли ўрта мактаб атрофи ўралмаганлиги, таълим муассасасида таълим олаётган болалар учун келиб чиқаётган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида Нуробод тумани Халқ таълими бўлими ва туман молия бўлимига юборилган депутатлик сўровлари асосида бугунги кунда мактабнинг атрофи девор билан ўралиб, зарурий қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мактаб биносида депутат ташаббуси билан болалар учун кундузги оромгоҳ ташкил этилиб, бу ерда болажонлар учун икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланади, спорт тугараклари, тикиш бичиш, тўқиш, турли фанлардан тугараклар фаолият юритмоқда.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яқиндан кўмак бўлишда ҳам депутатимиз ўрнак кўрсатаётгани айниқса қувонарли ҳол. Тумандаги мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабалари Хакбердиева Зарифа ва Йўлдошева Ширинлар чорвачилик билан шуғулланиб тадбиркорлик қилиш истаги борлигини учрашув чоғида депутатга маълум қилишди. Депутат Эркин Эсиргадиев ушбу талабаларнинг зарурий ҳужжатларини тайёрлашда ҳам ўзи бош қош бўлиб Самарқанд вилоятидаги «Алоқа» банкидан имтиёзли тарзда ҳар бир талабага 6 млн. сўмдан кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиб, ўз тадбиркорликларини бошлаш учун ёшларга яқиндан маслаҳатчи ва кўмакчи бўлди.

Ўйлаймизки, ана шундай жонкуяр депутат Э.Эсиргадиев саъй-ҳаракатлари билан туманидаги «Таромуш», «Авлияш», «Гирдиқурғон» маҳаллаларида яшовчи аҳоли мурожаатлари асосида ичимлик суви юзасидан кўтарилган муаммолар ҳам туман сувоқава идораси раҳбарияти масъулияти билан ўз ижобий ечимини топиши кутилмоқда.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Халқ билан бирга бўлиб, эл дуосини олаётганлар was last modified: Июнь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »