Халқ розилиги йўлида

30 Июнь, 16:05 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 173 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ розилиги йўлида нет

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг устувор соҳаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши, суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланди. Йиғилишда юртбошимиз томонидан танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлиги алоҳида таъкидланиб, жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги ишларни маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан, электрон суд стенографияси, видеоконференцалоқани кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш, одил судловни амалга ошириш жараёнини доимий ўрганиб, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди, уларнинг ҳар бири бўйича аниқ тавсия ва амалий кўрсатмалар берилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини бугунги кун талаби даражасида чуқурлаштириш билан боғлиқ вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигининг яққол далилидир.

Йиғилишда, давлатимиз раҳбари ўз нутқида суд ва судьялар фаолияти билан боғлиқ камчиликларни мисоллар орқали келтириб ўтди. Бундан хулоса қилган судьяларга инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қасамёд қилгани эслатиб ҳушёрликка чақирди.

Бир сўз билан айтганда, бугун биз депутатлар мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир ислоҳат энг аввало инсон ҳуқуқ ва манфаатларини йўлидаги ҳаракат эканлигини кенг жамоатчиликка етказишимиз, ҳаммамиз бир мақсад йўлида бирлашиб, халқимизни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ёрдам беришимиз, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган қонун ва фармонларнинг мазмун моҳиятини кенг аҳолига содда ва оддий тилда тушунтиришимиз, жойлардаги муаммо, камчиликларни бартараф этишда инсонларга ёрдам бермоғимиз лозим.

 

Мелиқул ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутати.

Халқ розилиги йўлида was last modified: Июнь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »