Хотин-қизлар фаоллиги, жамият тараққиёти гарови

30 Июнь, 17:37 • Аёллар қаноти, Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Хотин-қизлар фаоллиги, жамият тараққиёти гарови нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Нарпай туман Кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан «Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Республикамизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ муҳтарам биринчи юртбошимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, аёлларни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатимизда аёллар, хотин-қизлар ҳар соҳада фаолликларини намоён этиб, халқ фаравонлигига ва Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз Сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, уларнинг давлат органларининг барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кафолатлаш масаласини устувор вазифалар сирасига киритганлиги эътиборга лойиқ.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Нарпай туман Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизларнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига бағишлаб “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида тумандаги 53-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар, хотин-қизлар, партия фаоллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси С.Зоиров бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнининг қонуний манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари, яратилган шарт шароитлар ҳақида тўхталиб, партиямиз сафидаги хотин-қизларнинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришда фаол иштирок этиш, давлат ва жамият қурилишида, юрт тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида ижтимоий соҳада аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб боришга қаратилган ишларга алоҳида урғу бериши тахсинга лойиқдир.

Тадбир сўнгида иштирокчилар хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро фикр мулоҳазалар алмашдилар.

Шоира БОБОҚУЛОВА,

Партия фаоли.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »