«Машҳура» ўқув марказида янги БПТ ташкил этилди

17 Июнь, 14:24 • БПТ, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи «Машҳура» ўқув марказида янги БПТ ташкил этилди нет

Қумқўрғон туманидаги «Машҳура» ўқув марказида 16 хилдаги касб-ҳунар ўргатилиб, булар тикувчилик, компьютер курси, ҳамширалик, инглиз тили каби йўналишларни қамраб олган. Ўқув марказда 160 га яқин ҳунар ўрганишга иштиёқманд бўлган ёш ўғил-қизлар малакали устозларидан сабоқ олиб келишмоқда.

Бошланғич партия ташкилоти партиянинг таянчи деб ҳисобланади. БПТ қанчалик салоҳиятли аъзоларни бирлаштирган бўлса, шунчалик партиямизнинг равнақи учун асос яратилган бўлади.

Қумқўрғон туман Кенгаши ҳамда вилоят Кенгаши ҳамкорлигида туманидаги “Машҳура” ўқув марказида “Ахборот хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Чори Ўтаганов – Ўзбекистон “Адолат” СДП Қумқўрғон туман Кенгаши раиси:

Интернет бугунги кунимизнинг ажралмас бўлаги бўлиб қолган, ҳоҳ давлат ишида хоҳ оддий халқ орасида бўлсин, ахборот алмашинувида муҳим рол ўйнамоқда. Тарихни билиш келажак пойдевори деганидек, ўтган асрларда хабарларни кабутар, от орқали бир неча кун давомида манзилга етказган бўлса, ҳозирги кунда 1 минутда керакли ҳужжатларингизни дунёнинг исталган жойига узатишингиз мумкин. Интернетдан турли йўлларда фойдаланса бўлади аммо биз интернет маданиятини ўзимизда шакллантирмасак, ахборот хавфсизлигига қарши иммунитет ҳосил қила олмасак маънавий бўшлиқ мавжуд бўлган фойдаланувчиларни ёд ғоялар қуршаб олиши, оқибатда бузғунчи йўлларга бошлаши аниқ.

Мустақил Ўзбекистонимизда интернет провайдерлари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Булар оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилмоқда. Пулимизни тежамоқда. Дунё миқёсида ҳорижлик тенгдошларимиз билан фикралмашиб дунё қарашимизни ўзгартирмоқда. Компьютерларни ҳам кудан-кунга янги версиялари чиқмоқда.

Шавкат Шукуров – вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассис:

Компьютер қаршисида кўп ўтириш инсон учун зарар ҳисобланади. Интернет маданиятини шакллантиришимиз учун биз фойдаланувчилар иш вақтининг 8 соати давомида компьютерга термулиб ўтиришимиз шарт эмас, керак бўлган ҳолларда: электрон почтамиздан хабар олиш ёки юбориш, google дан керакли маърузаларни топиш, ҳамда юртимиз ва ҳорижда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиб туриш учун вақт сарфласак кўзимиз нури ҳам кетмайди, турли кераксиз маълумотларни ўқимасликка ва кўрмасликка эришамиз.

Тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан маърузачиларга мурожаат этишди ҳамда керакли тавсияларни олишди.

Тадбир сўнгида “Машҳура” ўқув марказида 30 нафар аъзоларни бирлаштирган янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

«Машҳура» ўқув марказида янги БПТ ташкил этилди was last modified: Июнь 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »