Матбуот котибларининг малакаси оширилди

24 Июнь, 10:41 • Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 191 марта кўрилди • Комментариев к записи Матбуот котибларининг малакаси оширилди нет

2017 йил 23 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг матбуот котиблари учун партиянинг “Медиа олам: тенденциялар ва истиқболлар” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП тизимида матбуот хизмати фаолияти самарадорлигини янада ошириш масалалари” мавзусидаги ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Тараққиёт стратегияси марказининг ижрочи директори А.Бурханов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси катта илмий ходими Н.Шодиев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўқув маркази мудири Н.Зикриллаева, Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти Т.Эшбеков, партия Марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари матбуот котиблари иштирок этишди.

Маърузаларда “Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар”, “Матбуот хизмати ходимларини фуқаровий фаоллигини ошириш масалалари”, “Ҳаракатлар стратегияси – жамиятда очиқлик ва ошкораликни таъминлашнинг кафолати”, “Ахборот хизмати фаолиятининг долзарб вазифалари” каби мавзулар семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, ҳудудий партия ташкилоти матбуот котибларига партиямиз ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда барча имкониятлардан кенг фойдаланиш, хусусан, маҳаллий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари имкониятларидан етарлича фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтилди. Партия матбуот хизмати фаолиятида учраётган айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

Шаҳбоз САЙФУТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати етакчи мутахассиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »