Муборак ойда меҳрга ташна инсонлар ҳолидан хабар олинди

30 Июнь, 11:48 • Сайловчилар билан учрашувлар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 241 марта кўрилди • Комментариев к записи Муборак ойда меҳрга ташна инсонлар ҳолидан хабар олинди нет

Рамазон ойи маънавий-руҳий ҳаётимизда, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Бу анъана мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.

Сирдарё вилоятининг Ховос темир йўлчилар маданият саройи мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши ҳамда Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ховос туман Кенгаши ташаббуси билан, Ховос туман ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали билан ҳамкорликда муқаддас ва муборак Рўза — Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали директори, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши раиси Ғойибназар Райимназаров, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ховос туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари Тоҳир Шодиевлар бир қатор маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда тумандаги “Тинчлик”, “Истиқлол” ва “Чаманзор” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 20 дан ортиқ кам таъминланган, уйида ётиб қолган, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Уларга “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали ҳамда бошқа ҳомий ташкилотлар томонидан озиқ-овқат, дори-давмон махсулотлари каби совғалар улашилди.

Шербек Турсунов, 1-гуруҳ ногирони:

Аввало шу кунларга етказганига минг бор шукур. Бугун мен ва мен каби ёши улуғ, ногирон фуқароларга бир қатор ҳомий ташкилотлар томонидан совғалар улашилди ва мен бундан жуда ҳам хурсандман. Бугунги кунда бизга ҳар томонлама кўмак бериб келаётган ҳукуматимизга, ҳомий ташкилотлар қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раҳбариятига ўзимнинг самимий ташаккуримни билдириб ўтмоқчиман.

Сирдарё вилоятида имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, ушбу ҳамкор ташкилотлар жойларга чиқиши давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Муборак ойда меҳрга ташна инсонлар ҳолидан хабар олинди was last modified: Июнь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »