Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига партия фаоллари томонидан масала киритилди

2 Июнь, 17:31 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 432 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига партия фаоллари томонидан масала киритилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да уларни амалга ошриш юзасидан қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этган холда қатор ижобий ишлар амалга ошрилмоқда. Бунда партия депутатлик гуруҳлари ҳам ўз имконият ва ваколатлари доирасида фаол иштирок этаяпти.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2017 йил 30 май куни бўлиб ўтган навбатдаги ХХI сессиясида Кенгашдаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан киритилган. “Мактабгача таълим муассасалари гуруҳлари ва умумтаълим мактаблари синфларидаги ўқувчилар сонининг санитария – гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлигини ўрганиш натижалари” масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда, дастлаб кун тартибидан ушбу масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳ раҳбари, партия вилоят ташкилоти раиси Рустам Ҳайитовнинг ахборот маърузаси тингланди.

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастуридан мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни, таъсири ва масъулиятини ошириш, таълим- тарбия ва спортнинг ўрни ва таъсирини янада кучайтириш, соғлом авлод тарбиясида маҳалла ва бошқа ижтимоий тузилмаларнинг иштирокини кенгайтириш каби долзарб вазифалар ўрин эгаллаган, –деди Рустам Ҳайитов. – Шундан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари шаҳар Кенгашдаги депутатлик гуруҳимиз томонидан партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида депутатлар партия фаоллари, шаҳар халқ таълими тизими, Давлат санитария- эпидемиология назорат маркази ҳамда тиббиёт бирлашмаси масъул мутахассислари иштирокида шаҳардаги умумтаълим  мактаблари ва мактабгача  таълим муассасалари  фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Унинг натижаларини эса қониқарли деб бўлмайди. Бугунги кунда шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасаруфидаги 23 минг 754 нафар ўқувчи таълим олмаётган 18 та умумтаълим мактаби ҳамда 9 минг 810 нафар бола тарбияланаётган 33 та мактабгача таълим муассасаларининг  барчасида тиббиёт хоналари ташкил этганлигига ижобий ҳол, албатта. Аммо уларнинг тиббиёт ускуналари билан таьминланиши Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 4 октябрдаги қўшма қарорига асосан тасдиқланган “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларига бирламчи тиббий санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Низомда белгиланган талаблар даражасида эмас. Шаҳардаги 9, 15, 5, 3, 11, 12, 7 ва 2-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 8, 14, 21, 22, 31, 14, 29, 11 ва 33 –сонли мактабгача таълим муассасаларида тиббиёт хоналари керакли асбоб-ускуналари билан етарли даражада таъминланмаган. Айниқса, яқиндагина намунувий лойиҳа асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган 14-сонли умумтаъли мактабида тиббиёт хонаси номигагина ташкил этилиб, тиббий асбоб-ускуналар ва зурур дори- дармонлар билан умуман таъминланмаганлиги, хамшира иш жойида эмаслиги ачинарлидир. 22-сонли мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт хонасида эса ширма, спирометр, қўл динамометри, кўз, қулоқ, бурун аъзоларини текшириш учун стол лампаси, термосумка ва муз халтаси мавжуд эмас.

Халқ таълими вазирлиги ва Бош Давлат санитария врачи томонидан 2000 йил 6 декабрда тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни ўқитишда гигиения талаблари”га мувофиқ умумтаълим мактаблари синф хоналарида ўқувчиларининг сони 25 тадан ошмаслиги ва ҳар бир ўқувчи учун ўқув хонаси майдони 2,5  квадрат метрдан кам  бўлмаслиги белгиланган. Шунга қарамасдан, айрим мактаб (5, 11, 12, 2, 4,)лар синфларида ўқувчилар сони 37-38 нафарини ташкил этади. Белгиланган меъёрга амал қилмаслик нафақат таълим сифати, қолаверса ўқувчиларнинг соғлиғига ҳам жиддий хавф туғдиради.

Аксарият мактабгача таълим муассасаларида ҳам (14,33-сонли) тарбияланувчиларнинг сони белгиланган меъёрдан юқори эканлиги болаларнинг эркин тарбияланишига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти.

Шунингдек, зарурий хужжатлар ҳамшира томонидан тўлиқ юритилмаган. Жумладан, ҳудудий Кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори ва МТМ мудираси томонидан тасдиқланган иш режаси, талабномаларни қайд этиш журнали юритилмаган. Бундан ташқари шаҳардаги мавжуд 33 та МТМдан 13 тасининг тиббиёт хоналари дори-дармонларни сақлаш учун музлаткичлар билан таъминланмаган.

Партия депутатлик гуруҳи раҳбари юқорида қайд этилган, шаҳардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларда муҳокамадаги масалада йўл қуйилиб келинаётган бошқа бир қатор камчилик ва муаммолар тўғрисида ҳам батафсил тўхалиб ўтди.

Маъруза юзасидан сўзга чиққанлар ҳам кун тартибидаги масаланинг нечоғли муҳим ва долзарб эканлигини қайт этишди.

Шаҳар Кенгаши сессиясида бу борада йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан кенгайтирилган қарор қабул қилинди.

Бу борада шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Давлат санитария — эпидемиология назорат маркази, тиббиёт бирлашмаси ҳамда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосарига аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.

Қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Ижтимоий – маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” доимий коммиссияси зиммасига юклатилди.

Олим ХЎЖАЕВ,

“Адолат” мухбири.

Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига партия фаоллари томонидан масала киритилди was last modified: Июнь 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »