Она табиат ва инсон саломатлиги

2 Июнь, 09:56 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 632 марта кўрилди • Комментариев к записи Она табиат ва инсон саломатлиги нет

Ҳамкорликда қилинган ҳар бир иш албатта ўзининг ижобий ҳамда самарали натижаларини кўрсатади. Жумладан, Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси партиямиз ҳамкорлигида ўтказилган қатор давра суҳбатлари ҳамда учрашувлари барча фуқароларнинг сиёсий дунёқараши билан бир қаторда экологик онги ва маданиятини шакллантиришда хизмат қилади.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси партиянинг Пешкў туман Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Бухоро вилоят Давлат санитария-эпидимиология назорат маркази ҳамда Пешку туманидаги “Туркистон” МФЙ билан ҳамкорликда “Орол бўйи экологик фожиасининг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Давлат санитария-эпидимиология назорат маркази (ДСЭНМ) ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари, тумандаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида бўлиб ўтган тадбирда бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири бўлмиш Орол бўйи фожиасининг она табиат, инсон саломатлигига салбий таъсири, ушбу фожиани бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр ҳамда мулоҳазалар билдирилди. Шу билан бир қаторда партиянинг Пешкў туман Кенгаши раиси Аброр Файзиев Сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда партиянинг “Тоза табиат соф келажак учун” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида маъруза қилди.

Жаҳонгир Шарипов, Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори:

Орол фожиаси оқибатлари бугунги кунда нафақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини, балки, мамлакатнинг Бухоро ва Навоий вилоятларини, Қозоғистоннинг Қизил Ўрда, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятларини ҳам қамраб олди. Аҳолининг асосий қисми, айниқса, қишлоқ ва овулларда яшовчилар яхши тозаланмаган, туз миқдори 10 дан 50 г/л гача бўлган кучли минераллашган, кўпчилик ҳолатларда кимёвий ва микробиологик кўрсаткичлари бўйича гигиеник талабларга жавоб бермайдиган сифатсиз ичимлик сувини ичишга мажбур бўлмоқдалар. Давлат санитария эпидемиология назорати маркази томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли ўртасида юқумли ва ўткир юқумли касалликларга чалиниш даражасининг ортиши, энг аввало, ҳудудда сифатли ичимлик суви етишмовчилиги муаммосининг мавжудлигидир. Чунончи, бу ерда аллергик касалликлар, психологик бузилишлар, саратон, эндокрин, ирсий касалликлар йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу шубҳасиз, она табиатга ва энг асосийси, инсон саломатлигига жуда катта таъсир кўрсатади.

Сўзга чиққан вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари Ойбек Мирзаев 2015 йил 26 августда қабул қилинган “Аҳолининг санитария — эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, унда қайд этилган асосий тушунчалар борасида тўхталиб ўтди. Тадбир сўнгида маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб олишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Она табиат ва инсон саломатлиги was last modified: Июнь 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »