Қонун устуворлигини таъминлаш – устувор вазифа

29 Июнь, 15:22 • Давра суҳбати, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 359 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун устуворлигини таъминлаш – устувор вазифа нет

Жорий йилнинг 28 июнь куни Жиззах давлат педагогика институти мажлислар залида Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш –барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика институти мажлислар залида Судьялар ассоциацияси Жиззах вилоят филиали, Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш –барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси Р.Тўйчиев эътироф этилганидек, Президентимизнинг ушбу маърузаси ўзининг туб мақсад-моҳиятига кўра, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси дастурий ғояларига муштараклигини билан партиянинг барча даражадаги депутатлари ва фаолларини руҳлантириб юборди. Чунончи, давлатимиз раҳбари ўз маърузасида суд тизимида адолат тамойилларига нечоғли риоя қилинаётгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, Юртбошимиз адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Куч – адолатда” деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

Шунингдек тадбирда Судьялар ассоциацияси Жиззах вилоят филиали раиси Н.Баймуратов сўзга чиқиб, Президентимизнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш лозимлиги ҳақидаги фикрларини кенг жамоатчилик эьтиборига етказиш, давлатимиз раҳбари истиқлол йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтиш баробарида, бу борада ҳали ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммоларни ҳам атрофлича таҳлил қилиб, муҳим амалий хулосаларни белгилаб берганлигини қайд этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори катта ёрдамчиси Ш.Матчонов ҳамда Адвокатлар палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Умрзоқовлар амалиётда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш тартибини жорий қилиш, бу ишга оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этиш тарафдори эканлиги, бундай тартиб инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг суд-ҳуқуқ соҳасида расмиятчиликка ва коррупцияга қарши кураш олиб боришнинг муҳим кафолати ва зарур шарти эканлигидан келиб чиқиб, соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришда фаол иштирок этиш, давлатимиз раҳбари томонидан адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгилаб берилган вазифалар ўз навбатида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ундаганлигини алоҳида эътироф этишди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Шаҳодат СУЛТОНОВА,

Партиянинг фаол аъзоси.

Қонун устуворлигини таъминлаш – устувор вазифа was last modified: Июнь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »