Партия лойиҳаси амалда

2 Июнь, 14:28 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 359 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси амалда нет

Шу кунларда партиямиз фаолларининг қувонч ва шодликлари чексиз. Энг яқин маслакдошимиз, кўмакдошимиз партиямизнинг самимий, камтар, жонкуяр ҳхайриҳхоҳи, фахримиз Эркин Мадраҳимов (Ошиқ Эркин) 80 ёшга тўлди. Шу муносабат билан воҳамизнинг барча жойларида маънавий-маданий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур ижодий учрашувларнинг ўтказилишида партиямиз фаоллари ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқдалар. Куни кеча партиянинг «Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» лойиҳаси доирасида “Адабиётга эътибор-келажака эътибор” мавзусидаги маънавий-маданий тадбирлардан бири Эркин Мадраҳимов туғилиб ўсган она юрти – Хива туманидаги “Чанашиқ” маҳалласида бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокимлиги, ОАВ вакиллари ҳамда партиянинг фаоллари иштирок этишди.

Тадбирни Хива туман ҳокими Эркин Ёқубов кириш сўзи билан очиб берди. Унда Эркин Мадраҳимовнинг серқирра ижодкор, Она ватан, садоқат куйчиси, самимий, меҳнатсевар инсон экани тўғрисида гапирди.

Тадбир давомида сўзга чиққан партиямиз фаоллари томонидан Эркин Мадраҳимовнинг “Адолат” СДПнинг дастурий – ғояларини омма орасида тарғиб этишдаги, айниқса, “Ватан келажаги-ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилаётган тадбирларни юқори савияда ўтказилишида, шунингдек, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда партиямизнинг аъзолар сонини истеъдодли ёшлар ҳисобига ошиб боришдаги алоҳида хизматлари эътироф этилди.

Эркин Мадраҳимов, шоир, журналист, ўлкашунос, партиянинг хайрихоҳи:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Дастурий-ғоялари халқчиллиги билан эътиборимни тортди. Бунга меҳрим баланд. Айниқса, вилоят Кенгаши фаолларининг жонкуярлиги, бир сўзлиги, тиниб-тинчимаслиги диққатимни торди. Шу боис, бу партияга қизиқишим кучли. Адолат бор жойда – қонун устивор бўлади. Адолат бор жойда-ғалабага эришилади. Адолатни севиш, уни чин дилдан ардоқлаш лозим. “Адолат” СДП фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир давомида Устозни қутлаб ўзининг истеъдодлари билан иштирок этган 53-сонли умумтаълим мактабининг ёш ижодкорлари ҳамда мактаб қошида ташкил этилган спортнинг ДЗЮДО бўйича тўгарак аъзоларининг чиқишлари ҳамда санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг тадбирни икинчи қисми Хоразм Маъмун академиясида ўтказилди. Тадбирни Хоразм Маъмун академияси илмий котиби, филология фанлар номзоди Абдулла Ўрозбоев кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Мазкур ижодий учрашувда ҳам адибнинг серқирра ижоди ва нурли ҳаёти тўғрисида сўз юритилди. Шоирнинг шеърларидан намуналар тингланди. Мушоира шаклида ўтказилган тадбир иштирокчиларнинг фаоллигида қизиқарли кечди.

Ёш қаламкашлар қизиққан саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Партия лойиҳаси амалда was last modified: Июнь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »