Социал-демократлар Берлин-Москва муносабатларини яхшилаши мумкин

30 Июнь, 19:07 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 204 марта кўрилди • Комментариев к записи Социал-демократлар Берлин-Москва муносабатларини яхшилаши мумкин нет

Агар немислар «катта қўшни» Россия билан оқилона муносабатда бўлса, Европада тинчлик ва барқарорлик бўлиши мумкин. Бу ҳақида Германия Федератив Республикаси экс-канцлери Герхард Шрёдер Германия социал-демократик партияси (ГСДП) съездида маълум қилди.

Немис сиёсатчисининг маълум қилишича, Германия социал-демократик партияси (ГСДП) Берлин ва Москва муносабатларининг яхшиланишига туртки бўлиши мумкин. Канцлерлик лавозимига номзод социал-демократ Мартин Шульц «бунинг устида ишлайди», деб ишонч билан таъкидлади Шрёдер.

ГСДП съездида партия сайловолди дастурини қабул қилинди. Мамлакатда парламент сайлови жорий йилнинг 24 сентябрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу сайловда Германиянинг янги канцлери маълум бўлади. Ҳозирда ушбу канцлерлик лавозимида христиан-демократик кенгаш (ХДК) вакили Ангела Меркель фаолият олиб бормоқда. Мартин Шульц бошчилигидаги социал-демократлар ижтимоий сўровга кўра сайлов пойгасида ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.

Хулкар ЮСУПОВА тайёрлади.

Социал-демократлар Берлин-Москва муносабатларини яхшилаши мумкин was last modified: Июль 7th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »