Тадбиркорликни ривожлантириш йўлида

22 Июнь, 10:07 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 142 марта кўрилди • Комментариев к записи Тадбиркорликни ривожлантириш йўлида нет

Истиқлол йилларида барча соҳалар қатори тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам жуда катта эътибор қаратиб келинди. Хусусан, қабул қилинган қатор қонун ва фармонлар соҳада мавжуд муаммоларнинг олдини олинишида, бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний муҳофаза қилишнинг янги тизимини яратилишида хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 июнда “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, унда юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланиши мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизимини яратиш зарурлига талаб этилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг вазифалари, фаолият йўналишлари ҳамда ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Айни шу каби мавжуд баъзи муаммоларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган ушбу фармонда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, тадбиркорлик тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимини тубдан қайта ислоҳ этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши таъкидланган ҳамда унинг асосий вазифалари  белгилаб берилган. Жумладан, тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш, кадрлар тайёрлаш, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳаларида қатор фаолият йўналишлари қайд этиб ўтилган.

Фармон билан танишар эканмиз, унда Савдо-саноат палатаси муассисларининг қатор таклифлари маъқулланиши ҳам таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига эксперт кенгашларини ташкил этиш, Вазирлар маҳкамаси, вазирлик ва идораларга бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш, тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ўртасидаги низоларни тартибга солишни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг ваколатли шахслардан зарур маълумотлар, ҳужжатлар, материалларни сўраб олиш, жиноий ишлари бўйича амалиётда жамоат ҳимоячилари сифатида иштирок этиш, давлат активларини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш сингари қатор ҳуқуқлар берилганлиги фармонда алоҳида қайд этилган.

Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган эканлиги, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ва билвосита таъсир қиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилиши зарурлиги, Ўзбекистон Республикаси Савло-саноат палатаси вакиллари мажбурий тартибда давлат органлари, жумладан, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузурида ташкил этиладиган жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг таркибига киритилиши фаромда алоҳида белгиланган.

Ушбу соҳада берилаётган эътибор қатор имкониятларни яратиб беради, албатта. Фармон билан танишиш жараёнида унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари, йўналишлари этиб  зарур шароитларни яратиш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнес режаларини ишлаб чиқиш, суғурта ва баҳолаш хизматларидан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш, тадбиркорлик субъектларин учун тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш кабилар белгиланган.

Қабул қилинган ушбу фармоннинг ҳаётга тадбиқ этилиши тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган шароитларнинг кенг кўламли эканлигига, бизнесни ташкил этиш, уни ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар билан ахборот алмашинувининг самарали усулини жорий этиш имконини беришга, соҳани янада ривожлантиришга, ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, уларни чет мамлакатларга экспорт қилишга хизмат қилади. Зеро, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар эзгу ишларнинг ибтидосидир.

Дилшод БОЗОРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »