Тиббиёт ходимлари фаолиятини халқ вакиллари баҳолайди

22 Июнь, 11:52 • Муҳим хабарлар, Фракция, Янгиликлар • 361 марта кўрилди • Комментариев к записи Тиббиёт ходимлари фаолиятини халқ вакиллари баҳолайди нет

Жорий йилнинг 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш хамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнннг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унинг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг иштироки масалалари муҳокама этилди.

Эътироф этилганидек, мамлакатимизда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида соҳадаги ислоҳотларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг барча қатламларини тиббий хизмат билан қамраб олиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Президентимизнинг Қарори бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.

Фракция аъзолари мазкур ҳужжат билан биринчи навбатда Тошкент шаҳридаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизими раҳбарлари ва мутахассислариниг масъулиятларини оширишга қаратилган қатор чоралар назарда тутилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия ҳам тузилди ва ушбу комиссияга Тошкент шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўриш, рахбар ва мутахассисларнинг тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги юзасида шахсий масъулиятларини ошириш чораларини кучайтириш, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар кўриш вазифалари юкланганлиги ҳам келгусида бу соҳа ходимлари ўртасида тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги учун масъулиятни янада ошишига, энг асосийси, халқимиз бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятидаги ҳақиқий ҳолат тўғрисида доимий хабардор бўлиши, рахбар ва мутахассисларнинг фаолиятларига муносабат билдириш имконига эга бўлиши учун имкон туғилди.

Мажлис иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланишича оилавий поликлиникалар раҳбарлари бириктирилган маҳаллалар аҳолиси олдида, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши амалиёти йўлга қўйилганлиги аҳолининг тиббий ёрдам тизимидаги ислоҳотларни самарали назорат қилиниши мехназимларидан бири бўлади.  Шу билан биргаликда Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг ҳамда тиббиёт муассасалари ва маҳаллалардаги бошланғич ташкилотлари фаолларининг масъулиятини ошириш, улар билан фракция аъзоларининг алоқаларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли бажарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилиши белгиланган тартиб ва низомларни тайёрлаш  жараёнида амалий таклифлар билан фаол иштирок этиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари Президентимиз қарори билан жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари ва оилавий поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг тўлиқлиги ва сифатини рейтинг баҳолаш тартиби ҳамда тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимининг амалиётга жорий этилишини ҳам қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Бу Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг асосий вакиллари саналган соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириши баробарида уларни моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижросида аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча даражадаги депутатлик гуруҳлари ҳамда фаолларининг иштирокини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП матбуот хизмати.

Тиббиёт ходимлари фаолиятини халқ вакиллари баҳолайди was last modified: Июнь 22nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »