«Ўзагросуғурта»даги фаол партиядошларимиз

14 Июнь, 09:53 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи «Ўзагросуғурта»даги фаол партиядошларимиз нет

«Ўзагросуғурта» АЖ Бухоро вилоят филиали Ромитан туман бўлинмаси қошида очилган БПТ аъзолари партиянинг «Адолат – қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида жойларда фуқаролар билан мулоқотлар олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлишдан аввал партиянинг Сайловолди дастури билан танишиб чиққан эдим. Дарҳақиқат, Сайловолди дастурда партия ўзининг ғоявий нуқтаи назари асосида тараққиётнинг “ўзбек модели” тамойиллари – иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи экани, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадлари турганини тўла эътироф этиши биз сингари партиядошларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашга ҳаракат қилиши ҳамда ўз ишига масъулият билан ёндашишга асос бўлиб келмоқда.

“Ўзагросуғурта” АЖ Бухоро вилояти филиали Ромитан туман бўлинмасида 28 нафар партиядошлардан иборат бошланғич партия ташкилотимизда сиёсий фаоллигимизни оширишга, ҳуқуқий маданиятимизни шакллантиришда бевосита партиянинг вилоят ва туман Кенгашининг ўрни беқиёс. Тузилма ишини янада такомиллаштириш, сиёсий фаолликка жиддий эътибор қаратиш натижаси ўлароқ туманда сафдошларимиз сони ортиб бормоқда.

«Ўзагросуғурта» Бухоро вилоят филиали туман бўлинмаси қошида тузилган бошланғич партия ташкилоти фаол БПТлардан бири саналади. Ўз ишига масъулият билан ёндашиб келаётган маслакдошларимиз БПТ сафида партиявий ишларда ҳам ибрат кўрсатиб келишмоқда.

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да фуқароларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда уларга ҳосил суғуртаси, лизингга олинган қишлоқ хўжалик техникаларини суғурталаш, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини суғурталаш, қишлоқ хўжалик экинларини қайта экишдан суғурта қилиш, иморатларни суғурта қилиш, уй-рўзғор буюмларини суғурталаш, бошқа мол-мулклар ҳамда оила аъзоларини бахтсиз ҳодисалар ва касалликлардан суғурталаш каби асосий суғурта турларини таклиф этиб келяпмиз. Бу эса шубҳасиз, фуқароларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз партия томонидан ташкил этиладиган ҳар бир тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Партиямиз аъзоларини янада жипслаштириш, уларнинг ташаббускорлиги ва фаолиятини ошириш мақсадида партия туман Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар олиб бормоқдамиз. Улардан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ечимини топишда масуълият билан ёндашиб келяпмиз. Шунингдек, сафдошларимиз ташаббуси билан ўтказиб келинаётган тадбирлардан фуқароларнинг сиёсий саводхонлиги тобора ошиб борар экан, бундан эса партиядошларимиз сони ҳам кўпаймоқда.

Бошланғич партия ташкилоти электорат манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида партия туман Кенгаши томонидан олиб бориладиган амалий ишларда ҳам жонбозлик кўрсатиб келиши зарур, албатта.

 

Обид НИЁЗОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
“Ўзагросуғурта” АЖ Бухоро вилоят филиали
Ромитан туман бўлинмаси қошида очилган
БПТ раиси, бўлинма бошлиғи ўринбосари.

«Ўзагросуғурта»даги фаол партиядошларимиз was last modified: Июнь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »