Юрт равнақига ҳисса қўшайлик

30 Июнь, 15:47 • Депутат минбари, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Юрт равнақига ҳисса қўшайлик нет

Жорий йилнинг муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди, бугун юртдошларимизда ҳаётга бўлган улкан ишонч ва қизиқиш кучайганини шоҳиди бўлмоқдамиз. Бу эса юртимиз аҳлининг эртанги кунига бефарқ эмаслигини, келажагидан умидлари бисёр эканлигини яққол ифодалайди.

Чиндан ҳам, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш, бу жараёнда дуч келинаётган камчиликлардан кўз юммай, самарали ҳал қилиш бўйича пухта таклифлар устида ишлаш ҳамда уларни амалга ошириш биз халқ депутатлари олдидаги асосий вазифа бўлмоғи жоиз. Зотан, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя қоғозда эмас, балки амалиётда ўз исботини топиш ҳаётий заруратга айланди.

Шу маънода мен халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида маҳаллаларда хонадонма-хонадон оилаларга кириб бориб, аҳолининг турли қатламлари, биринчи навбатда ёшлар ва хотин – қизларнинг турмуш шароити билан яқиндан танишдим. Юртдошларимиз ҳар бир жараёнга ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирар экан, мавжуд муаммо ва камчиликлар ечимини таъминлашда амалий ёрдам сўрамоқда. Ўрганишлар таҳлили  шуни кўрсатадики, фуқароларни асосан пластик карточкалар билан савдо қилишда юзага келаётган муаммолар, бандлик, тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш соҳаларидаги муаммолар ўйлантирмоқда. Шуниси эътиборга моликки, қайд этилган муаммоларнинг асосий қисми тегишли мутасаддилар иштирокида жойида бартараф этилмоқда. Оилаларни ўрганишда оила аъзоларининг бандлиги, томорқа хўжалиги, чорва моллари ёки паррандачилик, касаначилик имкониятларидан қандай фойдаланилаётгани каби жиҳатларга ҳам алоҳида инобатга олинди. Бундан ташқари, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлиги, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун яратилган шароит, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, оддий одамлар ҳаёти ўй ташвишларидан хабардорлиги, қолаверса маданий-маиший ва транспорт хизмат кўрсатишнинг аҳволи сингари масалалар ҳам ўрганилиб борилмоқда.

Бундан ташқари аҳоли билан мулоқот чоғида ёки партиянинг туман, шаҳар Кенгашларига кўз касалликлари бўйича мурожаат қилган, кам таъминланган фуқароларга, вилоят кўз касалликлари шифохонасининг малакали мутахассислари томонидан бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Номоз ОЧИЛОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Юрт равнақига ҳисса қўшайлик was last modified: Июль 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »